20:12 / 13.03.2019
11474

​Обрўли ишга киришни ва Ўзбекистонда ёки чет элда ўқишни хоҳлайсизми? IELTS сизга бунда ёрдам беради!

Ўзбекистонда йилдан-йилга IELTS тест синовларидан ўтишни ва ушбу сертификатни қўлга киритишни истаганлар сони кўпайиб боряпти. Ҳозирги кунда кўплаб мактаблар, лицей, коллеж, олий ўқув юртининг битирувчилари ҳамда тажрибали мутахассисларга маълумки: яхши меҳнат шароитига даъво қилишга, Ўзбекистон ёки чет элда ўқишга IELTS сертификатини олиши - жуда муҳим ҳисобланади. Бу — замон талабидир. Жорий йилдан бошлаб эса IELTS сертификати маҳаллий олий ўқув юртларида тан олинади ва абитуриентларнинг имтиҳон синовларидан муваффақиятли ўтишига имконият яратади.

IELTS ўзи нима? IELTS — бу инглиз тилидан тест синовларни баҳолашнинг ҳалқаро тизимидир. Биринчи марта тест синовлари 1989 йилда ўтказилиб, ҳозирги пайтда IELTS жаҳонда энг ишончли, синалган ва долзарб текшириш ва баҳолаш усули деб тан олинади. Фақатгина сўнгги йил ичида уч миллиондан ортиқ номзодлар 140 дан  ортиқ мамлакатларда IELTS тестларида ўз имкониятларини синаб кўришди.

Нима учун IELTS нафақат Ўзбекистон, балки дунёда ҳам юқори обрўга эга? Унинг бошқа инглиз тили бўйича топшириш имтиҳонларидан фарқ қиладиган кучли томонлари нимадан иборат?

Биринчидан, IELTS тизими комплекс равишда инглиз тили бўйича билимларни тўртта муҳим меъёрлар орқали баҳолаб беради: ўқиш (reading), ёзиш (writing), сўзлаш (speaking) ва эшитиш(listening).  Комплекс баҳолаш номзоднинг инглиз тили бўйича билимини 9-даражали ўлчов орқали бевосита акс эттиради: бошланғич даражадан (1-даража) то юқори, эксперт даражагача (9-даража). IELTS тест синовлари иккита турга бўлинади: умумий (IELTS General Training) — номзоднинг инглиз тилидан билим даражасини текширувчи ва чет элда ишлаш ва кўчиб кетишга зарур бўлган,  олий ўқув юртларида ўқиш учун муҳим бўлган академик (IELTS Academic) имтиҳони. IELTS тил билимини комплекс равишда баҳолаши - биринчи илғор усул бўлиб, кейинги пайтларда бошқа имтиҳон турларига, ўқув ва профессионал дастурларига ҳам ҳам кириб келди.

 IELTSнинг ҳаммабоплигининг иккинчи сабаби —  ташкилотчиларининг тест жараёнларига тайёргарлик ва уни ўтказиш ишларини юқори стандартлар асосида олиб боришда қаттиқ амал қилишдир. IELTS бир гуруҳ назарий ва амалий олимшуносларнинг узоқ йиллар олиб борилган тадқиқотларининг мевасидир. Биринчи кундан бошлаб IELTS методология ва амалиёт бўйича узвий ривожланиб келяпти. Ҳамма тест ва топшириқлар ҳаётнинг реал, долзарб ва муҳим вазиятларини акс эттиради ва номзоднинг қобилиятини максимал равишда кўрсатишга имконият беради. Номзодлар қайд қилганидек, IELTS нафақат тил, балки коммуникацион маҳоратни ҳам ривожлантира олади. Номзодлар параллел равишда тестга тайёргарлик кўриш жараёнида нафақат инглиз тили ва инглиз маданиятини ўрганади, бундан ташқари эса нотиқлиқ қобилиятини ҳам ривожлантиради, шунингдек, билим даражасини ва саводхонлигини оширади. IELTSнинг яна бир муҳим ва аҳамиятли томони — тест жараёнининг ва маълумотларнинг хавфсизликни таъминлаши ўта юқорилиги.

Учинчиси, IELTS нафақат янги муҳитга кўникишга ёрдам беради, ундан ташқари иш топишга ва обрўли олий ўқув юртларига, жумладан, Тошкентда жойлашган Ҳалқаро Вестминстер университети, Турин политехника университети, Инҳа университети, Тошкент шаҳридаги Сингапур менеджментни ривожлантириш институтига киришда афзаллик беради. IELTS сертификатини олиш учун яна бир муҳим туртки: Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорига асосан, маҳаллий олий ўқув юртларига топширувчи ва йирик ҳалқаро имтиҳон тизимлар сертификатига эга бўлган абитуриентларга, IELTS ҳам улар қаторида, максимал балларни олишга имкон беради ва улар тегишли тест синовларидан озод қилинади.

Ҳозирги кунда ўн мингдан ортиқ ташкилотлар 140дан зиёд мамлакатларда, уларнинг қаторида жаҳонга машҳур университетлар, ҳалқаро ташкилот ва хусусий компаниялар ўқишга ёки ишга кириш учун IELTS сертификатига эга бўлишни шартли деб белгилаб қўйди. Агарда сиз Австралия, Янги Зеландия, Буюк Британия, АҚШда ўқишни, ишлашни ва яшашни истасангиз, IELTS сертификатига эгалик қилиш чет элда муваффақиятга эришиш учун жуда муҳим қадам.

IELTS тестларини қаерда топширса бўлади? Британия Кенгаши Ўзбекистонда 22 йилдан буён IELTS тестлари бўйича маъмурчилик ишларини олиб боради ва биринчи кундан бошлаб IELTS тести топширувчиларига комплекс равишда кўмак беради.

Агарда сиз IELTSда ўз кучингизни синаб кўрмоқчи бўлсангиз, Тошкентга келиш керак эмас. Сиз IELTS тестларини Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида — Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Қарши ва Урганчда ўзингиз учун қулай вақтда топширишингиз ҳам мумкин. Номзодлар яшаш жойи фарқ қилмаган ҳолда онлайн-руйхатдан ўтишлари ва Британия Кенгашининг бепул материаллари ва ишланмалардан, тестлар ҳақида долзарб ва тезкор маълумотлардан фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, Британия Кенгаши ҳамкорларидан тайёргарлик ва топшириш бўйича профессионал консультация олишлари мумкин. Тестларнинг дастлабки натижалари 13 кундан кейин маълум бўлади ва улар билан онлайн-режим орқали танишиш имконияти бор.

IELTS тестларини топширишни истаганлар учун яна бир муҳим янгилик. 1 апрелдан бошлаб IELTS тестларини топшириш нархи озгина ошади — 117 дан 126 британия фунт стерлинггача, яъни умумий қиймати – 1.411.200 сўмни ташкил этади. Тест нархларининг ўзгариши транспорт ва логистика харажатлари ошиши билан боғлиқ. Британия Кенгаши сервис сифатини ва тестларни ўтказиш тартиб-қоидаларини янада яхшилаш бўйича иш олиб боради ва барча номзодларларга имтиҳондан олдин ва уни ўтказиш жараёнида комплекс равишда кўмак ва ёрдам кўрсатади.

IELTS узоқ йиллар ривожланиши йўлида “юқори стандартлар”, “самарадорлик” ва “муваффақият” маънодош сўзлари билан узвий боғланган. Бир сўз билан айтганда, IELTS номзодларнинг қобилият ва билимларини акс эттиришга ёрдам беради. Унумли равишда ва энг муҳими, тўғри ва самарали тайёргарлик кўриш ва инглиз тили бўйича ўз билимингизни баҳолашни истайсизми? Унда ўз кучингизни IELTS билан синаб кўринг!

Матн билан батафсилроқ танишиш ва қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволани қўлланг –: https://www.britishcouncil.uz/exam/ielts

Реклама ҳуқуқи асосида

Top