Мен, Асал Равшанова, шу йил июнда IELTS топширдим ва 7.0 балл олдим. my.gov.uz портали орқали компенсация учун ариза бердим ва уч ҳафта ичида тўловни олдим. Аслида бу жараён унчалик мураккаб эмас, лекин баъзи нозик жиҳатларни олдиндан билиб олган яхши.

Кимлар компенсация олиши мумкин?

Компенсация умумий балли 7 ва ундан юқори бўлганларга берилади. Бу инглиз тилини билиш даражаси юқори - CEFR бўйича C1–C2 эканлигини тасдиқлаган иштирокчилар имтиҳон учун сарфланган маблағни қайтариб олиш ҳуқуқига эга дегани. Масалан, агар сиз IELTS топшириб, 7.0, 7.5, 8.0 ва ундан юқори балл олган бўлсангиз, имтиҳон харажатлари қисман ёки тўлиқ қоплаб берилади.

Қисман қайтариш фақат давлат компенсацияси доирасида эмас, балки номзоднинг ўзи имтиҳонни бекор қилган тақдирда амал қилади.

Агар имтиҳон тест санасидан (қоғозли шаклда) 5 ҳафта олдин ёки (компьютерли шаклда) 2 ҳафта олдин бекор қилинган бўлса - маблағ 25 % маъмурий тўловни чиқариб ташлаган ҳолда қайтарилади. Агар имтиҳон кейинроқ бекор қилинса — пул қайтарилмайди.

British Council Uzbekistan қайтариш сиёсати

IDP IELTS Uzbekistan қайтариш сиёсати

Харажатларни қоплаш дастури (Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги 209-сон қарорига асосан) бўйича маблағни тўлиқ қайтариш имтиҳондан фақат 7.0 ва ундан юқори балл олганларга қўлланилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги 209-сон қарори тўлиқ матни

Компенсация учун аризани қандай топшириш мумкин?

Сўров my.gov.uz портали орқали расмийлаштирилади. Шахсий кабинетга кириб, “Таълим ва халқаро имтиҳонлар учун харажатларни қоплаш» бўлимини танланг ва электрон шаклни тўлдиринг.

my.gov.uz порталининг бош саҳифаси. OneID ёки MyID орқали авторизация қилиш учун “Тизимга кириш” кўрсатилган.