Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг энг узун ралли мусобақаси Ўзбекистон орқали ўтади
Туркияда старт олган пойга 28 август куни Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда якунланиши режалаштирилган.
Фото: CNN Türk
Дунёнинг энг узун раллиси бўлган учинчи İpek Yolu Rally мусобақаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида старт олди.
Пойгада 7 давлатдан 30 спортчи иштирок этади. Ралли 28 август куни Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда якунланиши режалаштирилган.
Иштирокчилар Туркиядан кейин Эрон, Озарбойжон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Хитой орқали Мўғулистонга етиб боради.
Европа Иттифоқи ва Туркия Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида «Шарқ-Ғарб дўстлик ва тинчлик раллиси» уюшмаси томонидан ташкил этилган мусобақанинг очилиш маросимида уюшма президенти Нодир Серин, консуллик вакиллари, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар вакиллари ва нодавлат ташкилотларининг раҳбарлари, шунингдек, кўплаб пойгачилар қатнашди.
«Бизда етти хил давлатдан иштирокчилар бор: Германия, Италия, Австрия, Молдова, Франция, Англия ва Туркия. Марказий Осиё биз учун нотаниш, аммо ниҳоятда ажойиб ер. Бу бизнинг минтақага учинчи сафаримиз бўлади. Биз бу минтақага Шарқ ва Ғарб цивилизацияси туфайли кетяпмиз. Биз чин дилдан ўз ҳиссамизни қўшишга ва илгари қарама-қарши бўлган бу икки цивилизация ўртасида кўприк бўлишга умид қиламиз», деди Серин очилиш маросимидаги нутқида.
Маросимдан сўнг, ралли иштирокчилари Султонаҳмет майдонидан йўлга чиқди. Истанбулдан кейинги бекат Анқара бўлади, 15 автомобил ва 30 нафар иштирокчи узоқ сафарга йўл олади.
Мавзуга оид
23:06 / 19.12.2025
Туркия мамлакат ҳудудига Россия дрони қулаганини маълум қилди
23:37 / 17.12.2025
Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
22:17 / 17.12.2025
Ўзбекистон дунёда сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган мамлакатлар қаторига кирди
10:13 / 17.12.2025