Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уралск – Тошкент йўналиши бўйича янги тўғридан тўғри авиақатнов йўлга қўйилади
Қозоғистоннинг Уралск шаҳрида “Уралск – Тошкент” йўналиши бўйича янги тўғридан тўғри авиақатнов йўлга қўйилиши муносабати билан сайёҳлик тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон элчихонаси, Оқтов шаҳридаги Бош консулхона, Туризм қўмитаси ҳамда Centrum Air авиакомпанияси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Учрашувда сайёҳлик компаниялари, меҳмонхоналар, маҳаллий ишбилармон доиралар, Уралск халқаро аэропорти ва давлат ҳокимияти органлари вакиллари иштирок этди. Тақдимот давомида Ўзбекистоннинг турпакетлари, асосий сайёҳлик йўналишлари ва Тошкентга янги тўғридан тўғри рейслар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Таъкидланишича, янги авиақатнов қозоғистонлик сайёҳлар учун Ўзбекистонга саёҳатни анча осонлаштириб, туристик алмашинув ҳажмини оширишга хизмат қилади. Шунингдек, тадбирда мамлакатда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янги лойиҳалар, жумладан, Тошкентда “Тунги сайёҳлик кўчалари”ни ташкил этиш ташаббуси ҳақида ҳам маълумот берилди.
Маълум қилинишича, сўнгги вақтларда Қозоғистон сайёҳлик компанияларининг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бормоқда ва бу авиачипталар савдоси ҳажмининг ўсишида ҳам акс этмоқда.
Учрашув якунида томонлар сайёҳлик соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва тажриба алмашиш бўйича келишувга эришди.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:31 / 09.06.2026