Жаҳон | 15:14 / 09.09.2022
18295
4 дақиқада ўқилади

Балаклияда украинлар байроғи, дарё орқали тарвуз ташиётган херсонликлар. Уруш суратлари

Украина президенти Володимир Зеленский украин ҳарбийлари Харкив областидаги Балаклия шаҳри озод этилгани ҳақида гапирган видеони эълон қилди. «Украина байроғи эркин украин осмони остидаги озод қилинган украин шаҳрида!» — дея изоҳ беради президент. Унинг сўзларига кўра, кузнинг илк кунларидан буён украин армияси минг квадрат километрдан ортиқ майдондаги ўнлаб аҳоли пунктларини озод этишди. Россияликлар Грузияга оммавий кириши тақиқланди, Болтиқбўйи давлатлари ва Польша эса ҳар қандай шенген визасига эга россияликлар учун 19 сентябрдан бошлаб мамлакатга киришни тақиқлайди. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан Киевга келди. Петербургда муниципал депутатлар Давлат думасидан Путинни уруш бошлагани учун давлатга хиёнат қилишда айблашни талаб этди.

Қуйида 8 сентябр, урушнинг 197-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Балаклияда ўрнатилган байроқ

Балаклияни озод этиб, у ерда ўз байроқларини ўрнатган украин ҳарбийлари. Бу Зеленский ўз саҳифасида эълон қилган видеодан скриншот
Фото: Володимир Зеленскийнинг Telegram саҳифасидан

Донбасс шимолида ўйиндаги ва ростакам уруш

Ўйинчоқ автомат кўтарган бола ўйинчоқ блокпостда туриб ўтаётган автомобилларни кузатмоқда. Бу украин ҳарбийлари томонидан назорат қилинадиган ҳудуд, боланинг кийимида Украина байроғи акс этган. Фото: Juan Barreto / AFP / Scanpix / LETA
Россияликлар зарбаси вақтида ҳалок бўлган рафиқаси жасади устида турган киши, Нью-Йорк посёлкаси. Шу куни у посёлкага зарбалар вақти ҳалок бўлган ягона қурбон бўлди, қўшни Бахмутда эса беш киши ҳалок бўлган.
Ammar Awad / Reuters / Scanpix / LETA

Блинкеннинг Киевга ташрифи 

Херсон областидан бўлган олти ёшли Марина АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг Киевдаги болалар шифохонасига ташрифи чоғида сапёр ит Патрон билан кўришмоқда. Сафар давомида Блинкен Украина ва келажакда Россия таҳдид солиши мумкин бўлган бошқа Европа давлатлари учун учун икки миллиард долларлик ёрдам пакети ҳақида эълон қилди. Фото: Genya Savilov / Reuters / Scanpix / LETA
Ота ва қизи Киевда урушда қурбон бўлган украин ҳарбийларининг суратларини кўздан кечирмоқда.
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

Херсондаги кундалик ҳаёт тарзи 

Херсон областида Россия томонидан тайинланган ҳарбий-фуқаролик маъмурияти биноси олдидаги майдонда танкка қарши тўсиқда ўтирган киши. CNN хабар беришича, Украина армияси шаҳарни йил охирига қадар қайтариб олмоқчи.
Сергей Мальгавко / ТАСС
Днепрнинг иккинчи соҳилига катер орқали сузиб ўтаётган аҳоли вакиллари. Одамлар дарёдан фақат катер ва қайиқлар орқали ўтиши мумкин: шаҳарга олиб борувчи кўприкларнинг барчаси вайрон қилинган.
Сергей Мальгавко / ТАСС
Маҳаллий аҳоли эски паромда Днепрнинг иккинчи соҳилига тарвуз ва қовун ташимоқда.
Сергей Мальгавко / ТАСС

Мариуполда уруш излари

 

Россия ҳарбий техникалари колоннаси Запорижжя областига олиб борувчи йўлда кетмоқда.
AFP / Scanpix / LETA

 

Шаҳар учун жанглар вақтида вайрон бўлган бино. Россиялик қурувчилар бир неча янги турар жой биноларини қуришди, аммо шаҳарда 1100 дан ортиқ турар жой биноси вайрон бўлган
Пакет кўтарган аёл Мариупол кўчаси бўйлаб кетмоқда — йўл ёқасида вайрон бўлган бино ва автомобил қолдиқлари.
AFP / Scanpix / LETA
Мариупол яқинидаги Виноградное қишлоғидаги янги қабрлар (ўлим кунлари март ойига тўғри келади). Айнан март ойида қишлоқда биродарлик қабристони пайдо бўлганди, унга Мариуполнинг шаҳар учун жанглар вақтида ҳалок бўлган юзлаб аҳолиси кўмилганди.
AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид