Қашқадарёдаги мактабларнинг 855 нафар ўқитувчисида коронавирус аниқлангани маълум бўлди
Қашқадарё вилоятидаги мактабларнинг 855 нафар ўқитувчисида COVID-19 аниқланди. Бу ҳақда вилоят ХТБ мудири Абдуғани Ҳимматовга асосланиб, «Новости Кашкадарьи» газетаси хабар тарқатди.
Манбада қайд этилишича, шу пайтгача қашқадарёлик 75 мингдан зиёд ўқитувчининг 32 261 нафарида COVID-19'га тест олинган холос. Шу сабабли анъанавий тарзда вилоятнинг фақат 10 фоиз мактабларида ўқиш бошланди.
Таъкидланишича, вилоят ССБ ҳолат борасида сукут сақлашни маъқул кўриб, вақти-вақти билан кунлик статистикага 3-4 та янги ҳолат қайд этилгани ҳақида ахборот «ташлаб турибди».
«Ҳолбуки, биргина 14 сентябрнинг ўзида Қашқадарёда 41 ўқитувчида инфекция қайд этилган. Бу рақамни вилоят СЭОМ матбуот котиби Баҳриддин Эсонов тақдим этган бўлиб, у умумий манзарани тасаввур этиш қийинлиги, чунки ҳақиқий ҳолат ССВнинг расмий статистикасидан кескин фарқ қилишини айтди
Қизиқ, барча ўқитувчилардан тест олинганидан сўнг касалланганларнинг умумий сони қанча бўлар экан. Мактабларда аҳвол шундай экан, боғчаларда қанақа бўлиши мумкин?» – дейилади «Новости Кашкадарьи»нинг 15 сентябрдаги хабарида.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги статистикасига кўра, шу пайтгача Қашқадарёда жами 1039 кишида коронавирус қайд этилган, шундан 958 нафари тузалиб, 13 нафари вафот этган. Даволанаётганлар – 68 нафар.
Маълумот учун, 14 сентябрдан Қашқадарё вилоятидаги 112та мактабда анъанавий дарс жараёнлари бошланган. Касби, Китоб ва Деҳқонобод туманларидаги барча мактабларда дарслар онлайн олиб бориляпти. Миришкор, Муборак ва Нишон туманларида эса иккитадан, Қамашида 3та мактаб очилган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Эронда қум бўронлари сабаб 800 дан ортиқ одам шифохоналарга мурожаат қилди
Жаҳон | 04:48
-
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:12
-
Техас аҳолиси SpaceX шаҳрини ташкил этишни ёқлаб овоз берди
Жаҳон | 23:30 / 04.05.2025
-
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
Жаҳон | 22:44 / 04.05.2025
Мавзуга оид

17:10 / 02.05.2025
“Жаҳлдор ўқитувчи” — Самарқандда педагог болаларга ўта қўпол муносабатда бўлди

23:22 / 25.04.2025
Самарқандда ўқувчига ташланиб, унга тазйиқ ўтказган ўқитувчи ишдан олинди

15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди

14:59 / 10.04.2025