Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қизғалдоқзорни пайҳон қилганлар 62 млн сўм жаримага тортилди
Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида бир гуруҳ эркаклар Nexia, Damas ва Cobalt автомобилларида қийғос гуллаган қизғалдоқзорни қасддан пайҳон қилди.
Ҳолат видеоси интернетда тарқалиши билан, вилоят экология ва ички ишлар бошқармалари ҳуқуқбузарларни аниқлади. Уларнинг машиналари жарима майдончасига жойлаштирилди.
Ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 6 млн 592 минг сўм миқдорида зарар етказилганлиги ҳисобланди.
Қолаверса, учала ҳуқуқбузарнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан (20 млн 600 минг сўмдан), жами 61 млн 800 минг сўм жарима тайинланди.
Ҳуқуқбузарлар жарима ва зарарни биргаликда тўлаши белгиланди, дейилади Экология қўмитаси хабарида.

Мавзуга оид
16:02 / 15.07.2026
Қашқадарёда ҳам жазирама сабаб оғир юк автомобиллари ҳаракати вақтинча чекланади
10:09 / 15.07.2026
Қашқадарёда учта банкка оид фирибгарлик ҳолати аниқланди
14:23 / 14.07.2026
Собиқ онкология шифохоналари ҳудуди ҳозир қанақа ҳолатда?
17:32 / 10.07.2026