Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига янги тайинлов амалга оширилди.
Вилоят ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаб келган Холмамат Жўраевич Саматов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан шу кунга қадар Ангор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Усмон Янгибоевич Туропов вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълумот ўрнида, Усмон Туропов 1964 йилнинг 19 январида Шўрчи туманида туғилган. 1991 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — муҳандис-гидротехник.
Меҳнат фаолияти давомида Қумқўрғон тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари, «Аму-Сурхон» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Жарқўрғон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, Жарқўрғон тумани ҳокими, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. 2018 йилдан Ангор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
Жаҳон | 23:59 / 03.05.2025
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат олиш талаби қўйилди
Иқтисодиёт | 23:20 / 03.05.2025
-
Энергетикада янги нархлар, хусусий ОТМга талаблар ва урушга ёлланган ўзбеклар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:51 / 03.05.2025
-
Швеция мигрантларга ватанига қайтиши учун 32 минг евро тўлайди
Жаҳон | 22:46 / 03.05.2025
Мавзуга оид

17:32 / 29.04.2025
Сариосиё аэропорти биринчи техник рейсни қабул қилди

23:16 / 11.04.2025
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди

15:35 / 09.04.2025
“Бир ўриндиқда икки киши”: Сурхондарёда Matiz’ни икки киши бўлиб бошқарганларга чора кўрилди

14:38 / 01.04.2025