Ўзбекистон | 13:16 / 25.08.2021
3265
2 дақиқада ўқилади

Навоийда кредит маблағини талон-торож қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Навоий вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти захираси учун ажратилган кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ мансабдорларининг қилмишлари фош бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, вилоятдаги МЧЖлардан бирининг мансабдор шахслари банк кредит ҳисобига харид қилинган 1 000 тонна картошка ва 380 тонна пиёз маҳсулотларисотувидан тушган 2,5 млрд сўм маблағни кредит қарздорлигини сўндиришга йўналтирмасдан, ўзларининг эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувдаМЧЖ мансабдорлари ушбу маҳсулотлар гўёки яроқсиз ҳолга келиб қолганини важ қилиб, ажратилган кредит маблағини талон-торож қилганликлари маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Олдинроқ Навоий вилояти Учқудуқ туманида 87,3 миллион сўмлик темир қувурларни ўмармоқчи бўлган шахслар ушланганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди