Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзор туман ҳокимлиги бўлим бошлиғи катта миқдорда пора олаётганда қўлга тушди
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимлиги бўлим бошлиғи тадбиркорга ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб бериш учун 50 минг доллар пора олаётганида қўлга олинди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбаларнинг Kun.uz’га тасдиқлашича, ҳокимлик вакили тадбиркорга 1 гектар ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб бериш эвазига 1,4 миллион АҚШ доллари сўраган.
Маълум қилинишича, давлат хизматчиси 25 июнь куни ДХХ томонидан ўтказилган тадбир давомида ушланган.
Қайд этилишича, қўлга олинган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси («Пора олиш») бўйича жиноят иши очилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Бу ҳақда расмий маълумот берилганича йўқ.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Тошкент вилоятидаги туманлардан бирининг ҳокими ўринбосари 25 минг доллар пора олаётган вақтда қўлга олингани маълум бўлган эди. Ушбу ҳолатда ҳам мансабдор шахснинг шахси ва аниқ иш жойи очиқланмаганди.
Мавзуга оид
08:22
Фарғона ва Наманганда ер учун пора олган ҳоким ёрдамчилари ушланди
08:03 / 01.12.2025
2 минг доллар талаб қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди
09:33 / 26.11.2025
Яшнобод тумани ҳокимлиги бош юристконсулти 4 минг доллар билан ушланди
08:08 / 19.11.2025