Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда энди ҳеч ким журналистга таҳдид қила олмайди
Фото: Интерфакс
Ўзбекистонда журналистларга дўқ-пўписа қилиш ёхуд таҳдид билан хизмат фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди. Ушбу мазмундаги қонун бандлари Олий Мажлис Сенатининг XIV ялпи мажлисида маъқулланган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунида ўз ифодасини топган. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради.
Сенаторлар маъқуллаган қонун билан Ўзбекистон Республикасининг «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунига ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Унга кўра, мамлакатда ОАВнинг цензура қилинишига йўл қўйилмаслиги қонунда таъкидланган.
Мавзуга оид: Kun.uz фаолиятига тўсқинлик қилинди
Қонунда назарда тутилган моддалар бўйича ҳеч ким журналистдан эълон қилинаётган хабарлар ёки материаллар олдиндан келишиб олинишига ҳақли эмас. Шунингдек, журналистнинг келишувисиз эфирга (босмага) тайёрланган материалга ўзгартириш киритилиши мумкин эмас. Ҳеч ким аввалдан ОАВ материалларини кўриб чиқиши ва цензурага йўл қўйишга ҳақли эмас.
Эслатиб ўтамиз, 29 март куни Kun.uz мухбирлари ва тасвирчи ходимига журналистик фаолиятини олиб боришда жисмоний вa руҳий тўсқинлик қилингани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:55 / 14.02.2026
“Гендер тенглик фаоли” миллий танлови ғолиблари тақдирланди
17:19 / 05.02.2026
Ҳокимликка номзодлар коррупциянинг олдини олиш бўйича шахсий режасини тақдим этади
16:42 / 05.02.2026
Исломий банк фаолиятининг жорий этилишига оид қонун Сенатда маъқулланди
15:49 / 21.01.2026