Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳокимликка номзодлар коррупциянинг олдини олиш бўйича шахсий режасини тақдим этади
Сенатда коррупцияга қарши курашиш ва инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган қонун лойиҳаси маъқулланди. Унда ҳукумат аъзолигига тақдим этилган шахслар ва ҳоким лавозимига номзодлар энди ўз фаолият дастури билан бир қаторда коррупциянинг олдини олиш бўйича шахсий режасини ҳам тақдим этиши шартлиги белгиланган.
Сенатнинг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди ва маъқулланди.
Қонунда ҳукумат аъзолигига тақдим этилган шахслар ва ҳоким лавозимига номзодлар энди ўз фаолият дастури билан бир қаторда коррупциянинг олдини олиш бўйича шахсий режасини ҳам тақдим этиши шартлиги белгиланган. Таъкидланишича, бу раҳбар кадрларнинг масъулиятини оширишга ва ҳалоллик тамойилларига содиқлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ўзгаришлар доирасида даъволарни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш имкониятлари кенгайтирилмоқда, бу фуқаролар ва тадбиркорлар учун судга мурожаат қилиш жараёнини янада енгиллаштиради.

Қонунда инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган нормалар ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Хусусан, махсус иқтисодий ва саноат зоналарида юзага келаётган ҳуқуқбузарликлар бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг судга давлат божи тўламасдан мурожаат қилиш ҳуқуқи белгиланган.
Муҳокамалар давомида қонунни ишлаб чиқиш жараёнида бир қатор хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилгани, коррупциянинг олдини олиш бўйича алоҳида режа тақдим этиш талаби халқаро амалиётга тўлиқ мос келиши таъкидлаб ўтилди.
Сенаторлар ушбу қонуннинг қабул қилиниши халқнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга, коррупцияга қарши курашишда янги босқични бошлашга, суд тизими самарадорлигини оширишга ҳамда инвесторлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилишини қайд этди. Таъкидланганидек, давлат бошқарувида очиқлик, шаффофлик ва жавобгарликни таъминлаш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш соҳасида изчил ва тизимли ислоҳотлар амалга оширилиб, мазкур қонун ана шу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида аҳамият касб этади.
Мавзуга оид
17:23 / 09.07.2026
Собиқ давлат хизматчиси учун антикоррупция хулосасини олиш тартиби тасдиқланди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
08:59 / 01.07.2026