Иккинчи мутахассисликка ҳужжат қабул қилиш 10 августдан бошланади
Иккинчи мутахассислик учун қабул квоталари белгиланмайди. Олий таълим муассасалари абитуриентлар сонига қараб суҳбат асосида имтиҳон ўтказади.

2020-2021-ўқув йили учун иккинчи мутахассисликка ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 10 августидан бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди.
“Давлат комиссиясига иккинчи мутахассислик учун ҳужжат қабул қилиш жараёни жорий йилнинг 10-31 август кунлари ўтказилиши бўйича таклиф киритдик. Таклифимиз қаноатлантирилди. Ҳужжатлар қабул қилиниши кўрсатилган муддатларда онлайн тарзда амалга оширилади. Иккинчи мутахассислик учун қабул квоталари белгиланмайди. Олий таълим муассасалари абитуриентлар сонига қараб суҳбат асосида имтиҳон ўтказади. Абитуриентлар сони камроқ бўлса, имтиҳонларсиз, тўғридан-тўғри қабул амалга оширилади”, - деди Холиқов.
Вазир Иномжон Мажидовнинг қўшимча қилишича, иккинчи мутахассисликка қабул қилиш жараёни мураккаб бўлмайди. Ҳар бир олий таълим муассасаси абитуриентнинг салоҳиятини ўз мезонлари асосида баҳолайди, қанча талаба қабул қилишни ҳам ўзи ҳал қилади.
Тавсия этамиз
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Трамп: «Украинага босим ўтказишга мажбур бўлгандик»
Жаҳон | 20:53 / 18.03.2025
Temu Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди
Ўзбекистон | 20:25 / 18.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Абдуқодир Ҳусанов Шавкат Мирзиёевга «Манчестер Сити» формасини совға қилди
Спорт | 00:15
-
Индонезияда ҳаракатга келган вулқон сабаб минглаб одамлар эвакуация қилинди
Жаҳон | 23:25 / 21.03.2025
-
Хитойлик аёл собиқ турмуш ўртоғидан уй ишларини бажариб келгани учун 35 минг доллар ундирди
Жаҳон | 22:49 / 21.03.2025
-
“Ташаббусли бюджет” ғолиблари эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:26 / 21.03.2025
Мавзуга оид

12:02 / 11.07.2024
Иккинчи мутахассислик учун онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди

18:02 / 17.04.2024
Хусусий олий таълим: тижорий манфаат ва сифатли таълим мувозанати қандай топилади?

08:09 / 16.11.2020
Битирувчиларнинг ОТМга кириш кўрсаткичлари бўйича энг катта ўсиш икки вилоятда қайд этилди

00:18 / 16.11.2020