Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иккинчи мутахассисликка қабул бўйича рад этилган аризаларни таҳрирлаш имконияти берилди
Турли камчиликлар туфайли рад этилган аризаларни 14-15 август кунлари таҳрирлаш мумкин.
2025/2026-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга қабул бўйича my.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган талабгорларнинг аризалари кўриб чиқилди. Аммо айрим аризалар камчилиги бўлгани сабабли рад этилди, деб хабар берди Олий таълим вазирлиги.
Таъкидланишича, рад этилган аризаларни 14-15 август кунлари таҳрирлаш имконияти берилди. Ушбу муддатдан сўнг таҳрирлашга йўл қўйилмайди ва камчиликлари бартараф этилмаган аризалар кўриб чиқилмайди.
Рўйхатдан ўтган барча талабгорлар шахсий кабинет орқали ариза ҳолатини доимий кузатиб бориши, зарурат туғилганда таҳрирлаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, иккинчи ва ундан кейинги мутахассислик бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Қабул параметрлари ОТМ илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базаси ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.