Ўзбекистон | 07:24 / 24.05.2022
34083
2 дақиқада ўқилади

Сирдарёда ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Lacetti ва Nexia машиналари иштирокида содир бўлган ЙТҲда ҳалок бўлганлар орасида 6 ва 3 ёшли болалар ҳам бор.

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 23 май куни соат 12:45 ларда, А-376 халқаро автомобил йўлининг Сирдарё вилояти, Ховос тумани ҳудудидан ўтган 234-километрида одамлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

1988 йилда туғилган Ш.А. бошқарувидаги Lacetti ҳамда 1970 йилда туғилган У.Н. бошқарувидаги Nexia машиналари ўзаро тўқнашган.

Оқибатда, Lacetti машинаси ҳайдовчиси Ш.А. ва унинг салонида бўлган 1995 йилда туғилган А.А. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ҳалок бўлган.

Шунингдек, Lacetti салонида бўлган 2016 йилда туғилган Н.А. ва 2019 йилда туғилган Т.А. ҳамда Nexia машинаси ҳайдовчиси Н.У. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Nexia машинасида бўлган йўловчи, 1992 йилда туғилган Т.Ж. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, мазкур ЙТҲ юзасидан Ховос тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Самарқандда содир бўлган ЙТҲда тўрт киши ёниб кетганди.

Мавзуга оид