Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Осакадаги бутунжаҳон кўргазмасида олтин медални олди
Японияда ташкил этилган ЭКСПО бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон павилони ўз йўналиши бўйича олий мукофотга - «Мавзунинг энг яхши очиб берилиши» номинациясида олтин медалга сазовор бўлди. Ушбу нуфузли мукофот кўргазма иштирокчиларининг Бутунжаҳон кўргазмаси муваффақиятига қўшган беқиёс ҳиссасини эътироф этади ва уларнинг муайян соҳадаги етакчилигини намойиш этади.
Фото: Telegram / Saida Mirziyoyeva
Япониянинг Осака шаҳрида ташкил этилган ЭКСПО бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон павилони ўз йўналиши бўйича олий мукофотга — «Мавзунинг энг яхши очиб берилиши» номинациясида олтин медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг айтишича, тақдим этилган «Билимлар боғи: келажакдаги жамият учун лаборатория» концепциясида анъаналар ва инновациялар уйғунлиги ўз аксини топган.

"Ғоямиз жаҳон ҳамжамиятида кенг кўламли акс садо берди. Барчани руҳлантирган профессионаллик ва ушбу лойиҳага бўлган ишонч учун бутун жамоага, шунингдек, халқаро ҳамкорларимизга самимий миннатдорлик билдираман", деди Саида Мирзиёева.
ЭКСПО кўргазмасида Халқаро кўргазмалар бюроси (BIE) мукофоти (1928 йилда таъсис этилган) кўргазманинг асосий мавзусига тегишли соҳадаги ютуқларни эътироф этади. У инновацион ғоялар, илғор технологиялар ва иштирокчи мамлакатларнинг маданий хусусиятларини намойиш этувчи энг яхши павилон ва кўргазмаларга берилади.
Ушбу нуфузли мукофот кўргазма иштирокчиларининг Бутунжаҳон кўргазмаси муваффақиятига қўшган беқиёс ҳиссасини эътироф этади ва уларнинг муайян соҳадаги етакчилигини намойиш этади.

Ғолиблар инновацион, технологик жиҳатдан илғор ва глобал муаммоларни ҳал қилишда янги ёндашувларни намойиш этувчи экспонатлар яратиш учун мукофотланади.
BIE мукофоти ўз мамлакатини энг яхши тақдим этган павилонларни алоҳида қайд этади ва кўргазманинг асосий мавзусини акс эттирувчи мақсадларга эришишга қўшган ҳиссаси учун тақдим этилади.
Масалан, ЭКСПО-2025 кўргазмасининг «Ҳаётимиз учун келажак жамиятини яратиш» мавзуси «Ўзбекистон» павилонидаги «Билимлар боғи: келажак жамияти лабораторияси» мавзусига ҳамоҳангдир.

Ўзбекистон Миллий павилони Ўзбекистон Республикаси ЭКСПО кўргазмасида 1993 йилдан бошлаб иштирок этишни бошлаганидан кейин биринчи марта BIE олтин мукофотига сазовор бўлмоқда.
Мавзуга оид
19:14 / 21.12.2025
Мирзиёевнинг Японияга ташрифи давомида 12 млрд доллардан ортиқ қийматдаги келишувларга эришилди
17:12 / 20.12.2025
“Ҳукуматингиз кўмагини доимий ҳис қилишни истаймиз” – Toyota Tsusho минтақавий директори
16:59 / 20.12.2025
Ўзбекистон ва Япония ўзаро муносабатларни янги даражага кўтарди
14:25 / 20.12.2025