Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга келган японияликлар сони 30 мингга яқинлашди
2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистонга қарийб 30 минг нафар Япония фуқароси туристик мақсадларда ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 41,1 фоизга кўпайган.
Миллий статистика қўмитаси тақдим этган маълумотларга биноан, 2025 йилнинг 11 ойи давомида Ўзбекистонга келган японияликлар сафар мақсадлари таркибида саёҳат устунлик қилган. Хусусан, 27,6 минг нафар меҳмон мамлакатга айнан саёҳат мақсадида келган.
Шунингдек, келувчилар орасида:
қариндошларни йўқлаш мақсадида — 1,5 минг нафар;
хизмат юзасидан — 784 нафар;
ўқиш учун — 71 нафар;
тижорат мақсадида — 1 нафар ташриф қайд этилган.
Қўмита маълумотида қайд этилишича, туризм алмашинуви доирасида жорий йилнинг январ–ноябр ойларида 2,7 минг нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам Японияга туристик мақсадларда сафар қилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,2 фоизга ошган.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026