12:18 / 03.01.2019
34926

Зангиотадаги хонадонда беш нафар қиз ис газидан вафот этди

Фото: Shutterstock

Тошкент вилояти ИИБ Навбатчилик қисмига 2018 йил 29 декабрь куни соат 04:30ларда ис газидан заҳарланиш ҳолати бўйича хабар келиб тушган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, Зангиота тумани, Бўзсув ҚФЙ, Ўрикзор МФЙ, Олмазор кўчасида Ж.Б.га тегишли уйда унинг жияни ва фарзандлари - 2003 йилда туғилган, вояга етмаган А. Ж., 2006 йилда туғилган Т.К., 2009 йилда туғилган Т. К., 2013 йилда туғилган Т.З., 2014 йилда туғилган Т.Г. (қизлар) ушбу уй хонасининг девор орасида ўрнатилган қўлбола усулда ясалган иситиш мосламасидан (печка) чиққан ис газидан заҳарлангани ва вафот этганлик факти ҳолатида Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган.

Ҳодиса жойига вилоят прокурори ва унинг ўринбосари, туман прокурори, унинг ўринбосари, туман ИИБ бошлиғи ва тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиқишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота туман прокуратураси томонидан “Зангиотатумангаз” филиали мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top