Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда уч киши ис газидан вафот этди
13 декабр куни Хўжайли тумани Саманкўл маҳалласида оғир оқибатли бахтсиз ҳодиса содир бўлган: уйда ижара асосида яшаб келган шахс ва унинг мактаб ўқувчилари бўлган икки нафар набираси ис газининг навбатдаги қурбонларига айланган.
Иллюстратив фото / Kun.uz
2025 йил 13 декабр куни Қорақалпоғистон республикаси Хўжайли тумани Саманкўл маҳалласидаги Фахрийлар кўчасида жойлашган уйда уч киши ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди.
Туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, фуқаро А.Ж Саманкўл маҳалласи Қамишқалъа аҳоли пункти, Фахрийлар кўчасидаги уйда ижарага олиб, икки нафар набираси билан яшаб келган. У уйни иситиш мақсадида қўлбола иситиш печини ўрнатиб, унинг мўрисини кесиб ташлаган ҳамда печни бошқа хонага кўчириб, мўрисиз ҳолда газ тармоғига улаган.
Натижада уй аъзолари газ ёнишидан ҳосил бўлган тутун, яъни ис газидан кучли заҳарланиб, фуқаро А.Ж. ҳамда унинг набиралари – 2011 йил туғилган А. С. (8 синф ўқувчиси) ва 2015 йил туғилган А. Қ. (4 синф ўқувчиси) ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳодиса жойига тергов-оператив гуруҳ аъзолари ва ишчи гуруҳ зудлик билан етиб бориб, юз берган ҳолат бўйича ўрганиш ва кўздан кечириш ишларини амалга оширган.
Туман ҳокимлиги марҳумнинг оиласига ижтимоий ёрдамлар кўрсатилаётганини билдирди. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:15 / 13.12.2025
Қорақалпоғистонда 5 км чуқур қудуқдан саноат миқёсида газ чиқди
20:38 / 11.12.2025
Қозоғистонда 52 киши поездда ис газидан заҳарланди
13:00 / 11.12.2025
Қорақалпоқ ўтови ЮНЕСКО номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига киритилди
17:45 / 10.12.2025