Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада ўзини Шойгунинг жияни сифатида таништирган ўзбекистонлик аёл 100 млн рублдан ортиқ пул ўғирлади
Шерехон Осмонова паспорт маълумотларини Шере Шойгуга ўзгартириб, москваликларни алдаб, кейин жабрланувчиларнинг пулларини олиб яширинган.
Фото: ТАСС / Ижтимоий тармоқлар
Москва ҳуқуқ-тартибот идоралари асли ўзбекистонлик Шере Шойгу ва унинг фамилиясини олган турмуш ўртоғини криптовалюта биржасига 100 миллион рублдан ортиқ сармоя киритиш билан боғлиқ фирибгарлик схемасига алоқадорлик бўйича текширмоқда. Жабрланувчилардан уч нафарининг адвокати Саид Ярахмедовнинг ТАСС'га айтишича, алданган москваликлар сони ва улардан ўғирланган пул миқдори икки баравар ошиши мумкин.
«Биз ҳуқуқ-тартибот идораларига жиноят содир этишдан олдин фамилиясини ўзгартирган Шере Шойгу ва унинг турмуш ўртоғига нисбатан фирибгарлик (Россия Жиноят кодексининг 159-моддаси) бўйича тергов ўтказиш ва жиноий иш қўзғатишни сўраб ариза бердик», — деди ҳимоячи.
Унинг сўзларига кўра, гап криптовалюта биржасига сармоя киритиш ниқоби остида москваликларни алдаш ҳақида кетяпти. 27 ёшли Шерехон Осмонова паспорт маълумотларини Шере Шойгуга ўзгартириб, ўзини Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгунинг жияни сифатида кўрсатган, сўнг жабрланувчиларнинг пулини олиб яширинган, дея тушунтирди Ярахмедов.
«Жиноятчиларнинг ҳаракатларидан кўрилган тахминий зарар ҳозирда 100 миллион рублдан ошади, аммо ҳолатлар сони ва умумий зарар икки баравар ошиши мумкин», — дея таъкидлади агентлик суҳбатдоши.
Мавзуга оид
18:50 / 13.12.2025
Россияда қийин аҳволга тушган ўзбекистонликларга бепул ётоқ берилади
12:42 / 05.12.2025
Москва суди DW собиқ журналистларига чиқарилган ҳукмни кучда қолдирди
17:19 / 14.11.2025
Бойларни ром этган мегаполислар. Миллиардерлар асосан қайси шаҳарларда яшайди?
12:34 / 03.11.2025