Комил Алламжонов ва Шерзод Асадов Туркияда Фаҳреттин Алтун билан учрашди
«Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар ҳар қандай соҳада бўлгани каби алоқа ва оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳам ўзаро манфаатли асосдаги кучли ва малакали ҳамкорлик орқали чуқурлашишда давом этади», деб ёзди Туркия президенти ҳузуридаги Оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Фаҳреттин Алтун ўзининг саҳифасида.
Ўзбекистон президенти Администрацияси ахборот сиёсати департаментининг раҳбари Комил Алламжонов ва президент матбуот котиби Шерзод Асадов Туркияга бориб, мамлакат президенти ҳузуридаги Оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Фаҳреттин Алтун билан учрашди.
«Бугун биз Ўзбекистон президенти девонининг ахборот сиёсати бошқармаси бошлиғи Комил Алламжонов ва президент матбуот котиби Шерзод Асадов билан мамлакатларимиз ўртасидаги алоқа, оммавий ахборот воситалари ва ахборотлаштириш соҳаларидаги ҳамкорлик имкониятларини баҳоладик. Ҳурматли биродарларим, мен жаноб Алламжонов ва Асадовга яхши ташриф учун раҳмат айтмоқчиман. Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар ҳар қандай соҳада бўлгани каби алоқа ва оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳам ўзаро манфаатли асосдаги кучли ва малакали ҳамкорлик орқали чуқурлашишда давом этади», деб ёзди Алтун ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Мавзуга оид
01:57 / 26.11.2024
Алламжоновга суиқасд: терговнинг янги тафсилотлари, жиноятни фош этишга тўсқинлик қилган амалдорлар ва катта тозалаш
16:11 / 25.11.2024
Комил Алламжоновга суиқасд бўйича қидирувда бўлган Жавлон Юнусов Жанубий Кореяда қўлга олинди
12:38 / 25.11.2024
Бош вазир ёрдамчиси ва унинг ДХХ Ички хавфсизлик бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган акаси ишдан олинди
18:07 / 24.11.2024