Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урганчда «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи фаолияти тугатилади
Лицей 37 йиллик тарихга эга бўлиб, 1984 йилда рус тили ва жисмоний тарбия фанларини чуқурлаштирилган ўргатишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат сифатида ташкил этилган. 2007 йилда 450 ўринли Ҳарбий юридик йўналишдаги Урганч академик лицейига айлантирилган. 2017 йилда Урганч «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи деб номланган.
Ҳозирги кунда лицейда 23 нафар ўқитувчи-педагог, 37 нафар ишчи-хизматчи ва 10 нафарга яқин ҳарбий хизматчи, жами 70 нафарга яқин шахсий таркиб иш фаолиятини юритиб келмоқда.
2016-2020 ўқув йилларида лицейни 685 ўқувчи битирган, уларнинг 312 нафари ҳарбий ҳамда олий таълим муассасаларига ўқишга кирган.
Лицей ўқувчилари 2019-2020 ўқув йилларида бўлиб ўтган математика ва физика фанлари бўйича халқаро олимпиадаларда совринли ўринларни эгаллаган.
2019 йилда Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий-академик лицейлар ўртасида бўлиб ўтган бокс бўйича «Амир Темур авлодлари» мусобақасида лицей жамоаси 1-ўринни эгаллаган.
Президентнинг «Ўсмирларни ҳарбий - ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизматлари учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори 6-банди талабларига кўра, Мудофаа вазирлиги ҳарбий-юридик йўналишдаги Урганч академик лицейи фаолиятини тўхтатиш ҳамда унинг бинолари (иншоотлари) ва унга туташ ҳудудлари 2019/2020 ўқув йилида ўқишга кирган ўқувчилар амалдаги ўқув дастури бўйича ўқишни якунлагандан сўнг, ўрнатилган тартибда Хоразм вилояти ҳокимлигига топшириш белгиланган.
Қарорга асосан, 2021 йилда лицей ўқувчиларининг таълим жараёни тугаганидан сўнг, Урганч «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи фаолияти тугатилади.
Мавзуга оид
18:20 / 21.07.2024
Темурбеклар мактаби битирувчилари учун алоҳида қўшимча квота ажратилади
11:26 / 31.10.2023
“Темурбеклар мактаби”га аёллар ҳам қабул қилинади
15:01 / 21.09.2023
Максимал балл тўплаб контрактга кирган талабалар грантга ўтказилади
17:14 / 23.08.2023