Қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари шахсий транспортда ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома талаб қилинмайди
Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси қишлоқ ҳўжалиги соҳасида банд бўлган фуқароларга мурожаат қилди.
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёнига кўра, N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари, шунингдек, мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома талаб этилмайди.
Агар, Сиз бу тоифадаги транспорт воситаларида юкларни ташиш ёки йўл-патруль хизмати стационар постларидан ўтишда турли кўринишдаги тўсқинлик ёки чекловларга дуч келсангиз, зудлик билан, 71. 267-65-30, 71. 268-00-36 телефон рақами орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳузурида ташкил этилган тезкор штабга мурожаат қилинг.
Шу билан бирга, ушбу масалада Ички ишлар вазирлигининг 1102, Бош прокуратуранинг 1007 ёки Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ва Савдо-саноат палатасининг 1100 қисқа рақамли «ишонч телефон»ларига ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.
Мавзуга оид
07:35 / 20.12.2024
Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди
14:06 / 12.12.2024
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 16 фоизга ошди
15:43 / 05.12.2024
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ХМИ иштирокида 2 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда
15:09 / 03.12.2024