Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ЙПХ ходимлари Malibu’нинг жарималарини асоссиз бекор қилиб келгани аниқланди
Хизмат текшируви натижасида, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармасининг беш нафар ходимига нисбатан интизомий жазо тайинланди.
Фарғона вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари Malibu русумли транспорт воситасининг қоидабузарликларини бекор қилиб келгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида Malibu-2 русумли транспорт воситаси томонидан содир этилган юздан ортиқ қоидабузарликлар асоссиз бекор қилиб келингани айтилган хабарлар тарқалди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат юзасидан муқаддам фуқаро Ў.А. аризасига асосан Фарғона вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати томонидан хизмат текшируви ўтказилган. Натижада, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармасининг беш нафар ходимига нисбатан интизомий жазо тайинланган.
Шунингдек, Malibu-2 русумли 40 081 SBA давлат рақамли автотранспорт воситасида содир этилган барча қоидабузарликлар бўйича жарималар белгиланган тартибда ундирилган.
Мавзуга оид
14:35 / 05.02.2026
Фарғона ва Қувасойда 175 млн долларлик агрологистика марказлари қурилади
14:02 / 05.02.2026
Фарғонада 4,2 млрд долларлик лойиҳалар ишга туширилади
18:19 / 04.02.2026
Фарғонада янги IT-парк, Марғилонда халқаро IT олийгоҳи ишга туширилади
13:40 / 31.01.2026