Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилда 140 мингта квартирали кўп қаватли уй-жойлар барпо этилади
Президент Шавкат Мирзиёев мурожаатномада ички бозорда талабни рағбатлантириш масаласига тўхталиб, бу турмуш сифати яхшиланаётганини кўрсатадиган муҳим омиллардан бири эканини таъкидлади. Давлат раҳбарининг қайд этишича, бозорлардаги тўкинлик, нарх-наво барқарорлиги ва аҳолининг истеъмол талаби ортиб бораётгани ички талабнинг ўсиб бораётганини англатади.
Фото: Kun.uz
Президент ички талабни рағбатлантирувчи асосий омиллардан бири инфляция даражаси эканини кўрсатиб, сўнгги тўққиз йилда қулай бизнес муҳити яратилгани, товар ва хизматлар ҳажми ҳамда тури кўпайгани, кам даромадли оилалар учун йилiga камида 1 миллиард доллар арзон кредит ажратилаётгани ва инфляция “бир хонали” рақамга туширилгани натижасида аҳолининг харид қобилияти 2 баробар ўсганини айтиб ўтди.
Уй-жой соҳаси эса иқтисодиётда энг катта талаб яратадиган йўналишлардан бири сифатида қайд этилди. Шу муносабат билан 2026 йилда аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжи ва ички истеъмол талабини қўллаб-қувватлаш мақсадида 140 мингта квартирали кўп қаватли уй-жойлар барпо этилиши маълум қилинди.
Ипотека бозорини қўллаб-қувватлаш учун 2026 йилда уй-жой ипотекасига 23 трлн сўм ресурс ажратилиши белгиланди. Уй-жой сотиб олишда бошланғич тўлов ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун 2 трлн 700 млрд сўм субсидия берилиши айтилди. Шунингдек, битта квартира учун ажратиладиган имтиёзли ипотека кредитининг миқдори 15 фоизга оширилиши қайд этилди.
Келгуси йилда кўп қаватли уй-жойлар қурилиши кўлами ошиши рўзғор учун зарур истеъмол товарларига талабни ҳам табиий равишда кучайтириши таъкидланди. Бу талабни молиявий манбалар билан таъминлаш мақсадида 2026 йилда 125 трлн сўмлик истеъмол кредити ажратилиши маълум қилинди.
Умуман, келгуси йилда қурилиш ишлари ҳажмини 11 фоизга кўпайтириш ва уни 30 млрд долларга етказиш режалаштирилаётгани қайд этилди.
Мавзуга оид
21:57 / 26.12.2025
Космосга учадиган ўзбек ва жиноий тўдаларга эслатма: президент мурожаатида нималар деди?
13:32 / 26.12.2025
«Жиноий тўдалар фаолиятига чек қўйишга кучимиз етади ва буни қиламиз» – президент
13:26 / 26.12.2025
Ҳоким ва кенгаш раиси лавозимлари ажратилади: тизим 208 туман-шаҳарда жорий этилади
12:18 / 26.12.2025