Жаҳон | 20:37 / 24.09.2018
6102
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея бўлиниб кетган оила вакиллари кўришиши учун КХДРда павильон очади

Фото: Getty Images

Жанубий Корея яқин кунларда бўлиниб кетган ва айни дамда Шимолий Кореяда яшаётган оилаларнинг учрашуви учун доимий павильон қуришни бошлайди. Бу қарорга жорий йилнинг 18-20 сентябрь кунлари Пхеньянда ўтган икки Корея давлати раҳбарлари ўртасидаги саммит давомида келинган. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Мазкур павильон КХДРнинг шарқий соҳилида жойлашган Кимган тоғлари ҳудудида қурилади. Бундан аввалроқ, 2008 йилда Жанубий Корея КХДР ҳудудида 1000 киши кетадиган павильон бунёд этган эди. Аммо у етарли технологиялар билан таъминланмагани ва икки томон ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгани сабаб ундан фойдаланилмаган эди.  

Жанубий Корея ҳукумати икки томонда яшаётган оилаларни бирлаштириш учун 30 миллион доллар атрофида маблағ ажратган: чунки айнан мана шу муаммо билан мамлакатда 57 000 нафар фуқаро қийналмоқда. 1950-1953 йиллар бўлиб ўтган икки томон урушидан сўнг, то бугунги кунга қадар бир оиланинг турли вакиллари икки мамлакатда истиқомат қилиб келишади.

Мавзуга оид