Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хоними коррупция туфайли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Ким Гон Хи сиёсий мойиллик эвазига қимматбаҳо буюмларни ноқонуний олганликда айбдор деб топилди ва 1 йил-у 8 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Ҳукм ҳали қонуний кучга кирмади.
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хоними, собиқ президент Юн Сок Ёлнинг рафиқаси Ким Гон Хи коррупцияда айбдор деб топилди.
The Korea Times хабарига кўра, суд уни «Бирлаштириш черкови» вакилларидан сиёсий мойиллик эвазига қимматбаҳо буюмларни ноқонуний олганликда айбдор деб топди ва 1 йил-у 8 ойга озодликдан маҳрум қилди. Ҳукм ҳали қонуний кучга кирмади, Ким хонимнинг адвокатлари шикоят бериши мумкин.
Шунингдек, суд уни жаримага тортди ва ноқонуний олинган қимматбаҳо буюмларини мусодара қилди.
Шу билан бирга, Ким хоним далиллар етишмаслиги боис акциялар билан манипуляция ва сиёсий молиялаштириш қонунининг бузилиши каби айбловлар бўйича оқланди.
Ким 2025 йил август ойида ҳибсга олинди. Бунда унинг «Бирлаштириш черкови»дан олган олмос тақинчоғи асосий рол ўйнади. Ким биринчи хоним мақоми туфайли «айбловлар ёмғирига қарамай» 5 йил давомида жавобгарликдан қочиб келган.
Ким ва унинг турмуш ўртоғи Юн Сок Ёл кенг қамровли сиёсий ва жиноий жараён доирасида ҳамон тергов қилинмоқда.
Юн Сок Ёлнинг ўзи 2024 йил декабр ойида ҳарбий ҳолат жорий этишга уриниш билан боғлиқ айбловлардан бири бўйича аллақачон 5 йиллик қамоқ жазосини олган ва бошқа жиддийроқ ишлар бўйича ҳукмни кутмоқда.
Мавзуга оид
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
08:59 / 01.07.2026
Соғлиқни сақлаш вазири коррупцияга қарши мурожаат билан чиқди
08:40 / 01.07.2026
Газ таъминоти ва кадастр тизимида коррупцион жиноятлар аниқланди
21:10 / 30.06.2026