Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Жанубий Корея учун божларни 25 фоизгача оширишини эълон қилди
АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Кореядан олиб кириладиган товарларга қўйилган божларни 15 фоиздан 25 фоизгача оширди. Бунга сабаб сифатида у мамлакат парламенти ҳалигача 2025 йил июл ойида икки давлат ўртасида эришилган савдо келишувини қабул қилмаганини кўрсатди.
Фото: Getty Images
АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Корея товарларига қўйилган божларни 15 фоиздан 25 фоизгача оширганини маълум қилди. Унинг айтишича, бунга сабаб — мамлакат парламенти июл охирида икки давлат етакчилари келишиб олган савдо битимини ҳалигача қабул қилмагани. АҚШ раҳбари бу ҳақдаги баёнотни 26 январ, душанба куни Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилди.
Трампнинг сўзларига кўра, Жанубий Корея парламенти “Қўшма Штатлар билан тузилган келишув шартларини бажармаяпти”. “Президент Ли (Ли Чжэ Мён — таҳр.) ва мен 2025 йил 30 июлда ҳар икки давлат учун манфаатли келишувга эришдик, бу шартларни менинг 2025 йил 29 октябрда Кореяга ташрифим вақтида ҳам тасдиқладик”, — деб ёзди Трамп. У ҳужжат нега ҳали ҳам қабул қилинмагани ҳақида савол қўйди.
“Корея қонунчилик органи тарихий савдо келишувимизни қабул қилмагани учун — бу уларнинг ваколати — мен Жанубий Корея учун автомобиллар, ёғоч материаллари, фармацевтика ва бошқа барча ўзаро тарифлар бўйича божларни 15 фоиздан 25 фоизгача оширяпман”, — деди АҚШ етакчиси.
Жанубий Корея президенти маъмурияти Трамп постига изоҳ бериб, журналистларга ҳозирча “АҚШ ҳукуматидан расмий билдиришнома ёки батафсил тушунтириш олмагани”ни айтди. Шу билан бирга, улар президент маъмуриятининг сиёсий масалалар бўйича раҳбари ва тегишли вазирликлар вакиллари иштирокида “юқори даражадаги шошилинч йиғилиш” ўтказилишини маълум қилди. The Korea Times газетаси ёзишича, йиғилишда “вазиятни баҳолаш ва жавоб чораларини ишлаб чиқиш” масалалари кўриб чиқилади.
Бундан ташқари, ҳокимият хабар беришича, ҳозир Канадада бўлиб турган саноат вазири Ким Чон Кван яқин вақт ичида АҚШга йўл олиб, божларни ошириш масаласини мамлакат савдо вазири Ҳовард Лютник билан муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
Июл ойи охирида АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШ ва Жанубий Корея ўртасида янги савдо шартлари бўйича келишувга эришилганини айтган: унга кўра, Жанубий Корея импортига 15 фоиз тариф қўлланади. АҚШ товарларининг Жанубий Кореяга киритилиши учун эса ҳеч қандай бож назарда тутилмаган.
Трампнинг таъкидлашича, келишув АҚШ учун 350 млрд долларлик инвестицияни кафолатлайди ва бу маблағлар АҚШга тегишли бўлиб, улар томонидан назорат қилинади. Сеул, шунингдек, Вашингтондан 100 млрд долларлик энергия ресурсларини сотиб олиш мажбуриятини ҳам олади.
Бироқ Трампнинг 2025 йил октябр охирида Жанубий Кореяга ташрифи чоғида инвестиция мавзуси баҳсларга сабаб бўлган. Сеулда 350 млрд доллар маблағнинг асосий қисми АҚШда янги корхоналар очадиган Жанубий Корея компанияларига кредитлар ва улар бўйича кафолатлар учун мўлжаллангани айтилган. Трамп эса Сеул ушбу суммани олдиндан тўлиқ нақд пул кўринишида ёки акциялар шаклида тўлаб беришини хоҳлаган. Шу муносабат билан президент Ли бундай йирик пул сарфлари мамлакат молия бозорини беқарорлаштириши, инвестиция келишувини шубҳа остига қўйишини билдирган.
Мавзуга оид
23:14 / 26.01.2026
Трамп импичмент таҳдиди туфайли Гренландияга ҳарбий босқиндан бош тортди – ОАВ
21:47 / 26.01.2026
Жанубий Корея ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиши мумкин
13:52 / 26.01.2026
Тўппонча ёки телефон? Миннеаполисдаги қотиллик тафсилотлари
09:47 / 26.01.2026