Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея биринчилардан бўлиб сунъий интеллектни тартибга солишни бошлади
2026 йилнинг январ ойидан Жанубий Кореяда «Сунъий интеллект тўғрисидаги асосий қонун» кучга кирди. Ушбу ҳужжат СИ ёрдамида яратилган контентлар, жумладан, тасвирлар, видеолар, аудиолар ва дипфейкларни мажбурий равишда белгилаб қўйишни талаб қилади.
Жанубий Корея сунъий интеллектни тартибга солувчи қонун кучга кирган дунёдаги илк давлатга айланди. Ушбу ҳужжат сунъий интеллект ёрдамида яратилган контентлар, жумладан, тасвирлар, видеолар, аудиолар ва дипфейкларни мажбурий равишда белгилаб қўйишни талаб қилади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Гап 2026 йил январ ойидан амал қила бошлаган «Сунъий интеллект тўғрисидаги асосий қонун» (AI Basic Act) ҳақида боряпти. Норматив ҳужжат сунъий интеллект хизматлари фаолиятида шаффофлик талабларини назарда тутади ва генератив моделлар томонидан яратилган барча материалларни мажбурий равишда белгилашни талаб этади. Фойдаланувчилар контент СИ натижаси экани ҳақида очиқ-ойдин хабардор қилиниши шарт.
Айниқса, соғлиқни сақлаш, транспорт, молия ва хавфсизлик каби «хавф юқори» соҳалар учун алоҳида талаблар белгиланган. Бу йўналишларда сунъий интеллектдан фойдаланиш фақат инсон назорати мавжуд бўлган тақдирдагина рухсат этилади.
Қоидаларни бузганлик учун маъмурий жарималар кўзда тутилган.
Шу билан бирга, ҳукумат ўтиш даври жорий этилганини маълум қилди. Бу пайтда компаниялар янги талабларга мослашиши учун санкциялар қўлланмайди.
Маълумот учун, мазкур қонун Жанубий Корея парламенти томонидан 2024 йил охирида қабул қилинганди. Асосий мақсад — дипфейклар ва бошқа СИ-контент билан боғлиқ дезинформация ҳамда суиистеъмол хавфларини камайтириш, шунингдек, жамиятнинг янги технологияларга бўлган ишончини оширишдан иборат.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ғарб разведкаси СИ киберҳужумларининг янги таҳдиди ҳақида огоҳлантирди
14:38 / 23.06.2026
Наманганда сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
17:04 / 22.06.2026
Сунъий интеллект ва билим иллюзияси: Нега ёш мутахассислар ўсишдан тўхтаб қолмоқда?
21:55 / 15.06.2026