Light | 10:50 / 08.12.2017
22909
3 дақиқада ўқилади

Фото: Франциянинг 9 минг киши эгалик қиладиган ҳашаматли қасри

Фото: GUILLAUME SOUVANT/AFP/Getty Images

La Mothe-Chandeniers ажойиб ва романтик услубда барпо қилинган француз қасри бўлиб, гўёки эртаклар оламидаги бинолари такрорлайди. 13-асрда қурилган тарихий обида бугунги кунда ташландиқ ҳолга келиб қолгани сабабли унинг миноралари ва бинолари вайрон бўла бошлади.

Аммо яқинда дунё бўйлаб 9 мингдан ортиқ киши қасрни сақлаб қолиш ва унга янги ҳаёт бахш этиш истагини билдириб, бу ишда ҳисса қўшишга қарор қилди. Ҳозирда бу лойиҳани қўллаб-қувватловчилар сони ортиб бормоқда. 

Фото: GUILLAUME SOUVANT/AFP/Getty Images

Ҳар куни камида бир киши қасрни асраб қолиш жамғармасига ҳеч бўлмаганда 50 евро пул ўтказади. Бунга жавобан у донор сифатида қаср эгалигини қўлга киритади. Албатта, уларнинг барчаси у ерда истиқомат қила олмайди, бироқ тарихий обиданинг янги ҳаёти бошланганида унинг эшикларидан биринчи бўлиб кирувчилардан бири бўлади.

Фото: GUILLAUME SOUVANT/AFP/Getty Images

La Mothe-Chandeniers қасри 1930 йили аланга домида қолган жиддий зарарланган.

Фото: GUILLAUME SOUVANT/AFP/Getty Images

Ҳашаматли бир неча асрларни кўрган бино Ғарбий Франциянинг Les Trois-Moutiers шаҳрида жойлашган. Сув ҳавзаси билан ўраб олинган иншоот ўтлоқ манзарада ажойиб кўринади.

Фото: GUILLAUME SOUVANT/AFP/Getty Images

Baucay оиласи томонидан қурилган обида 2 марта Англия армияси ҳужумига дош берган. 

Фото: GUILLAUME SOUVANT/AFP/Getty Images

1800 йиллар бошида парижлик бадавлат тадбиркор Francois Hennecart обидани қайта тикламоқчи бўлган. 19 аср охирларида унинг эгалигини Барон Lejeune Edgar эгаллаган. 

Фото: GUILLAUME SOUVANT/AFP/Getty Images

Аммо 1932 йилги ёнғиндан сўнг, бино бутунлай яроқсиз бўлиб қолган. 

Фото: GUILLAUME SOUVANT/AFP/Getty Images

1981 йили ўқитувчи Marc Deyemer вайрон бўлаёзган обидани қайта тиклаш илинжида сотиб олган, аммо маблағ масаласи туфайли ўйлаганларини амалга ошира олмаган. 

Фото: GUILLAUME SOUVANT/AFP/Getty Images

Лекин шу билан барчаси тугади, дейиш нотўғри бўлади. 2017 йил октябрида бошланган краудфандинг ташвиқоти натижасида тарихий обидани сақлаш қолиш имконияти пайдо бўлмоқда. Dartagnans.fr сайти ва Adopte un château уюшмаси лойиҳага бош қўшди. Маҳаллий Sauvons le château de la Mothe-Chandeniers гуруҳи ҳам ўз ёрдамини аямаслигини билдирди. 

Фото: GUILLAUME SOUVANT/AFP/Getty Images

Краудфандинг воситасида 9 мингдан ортиқ инсон қатнашган ва 750 минг евро (880 000 доллар) тўпланган. 

Фото: GUILLAUME SOUVANT/AFP/Getty Images

Шундай қилиб, ҳозирги ҳисоб-китобларга кўра, 2018-2019 йилларда янгиланган эски қаср ўз эшикларини очиши мумкин. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид