Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда 25 йил ичидаги энг кучли зилзила қайд этилди
Фото: Twitter.com/ofirzarfatinews
Италиянинг марказий қисмида якшанба куни кузатилган 6,5 магнитудали ер қимирлаши 1980 йилдан бери энг кучли зилзилага айланди. Бу ҳақда Италия бош вазири Маттео Ренци хабар қилмоқда.
Фавқулодда ташкил этилган матбуот анжуманида у қуйидагиларни айтиб ўтди: «1980 йилдан бери содир бўлган энг қаттиқ зилзиладир. У бир неча кун аввал ва августда кузатилган, ҳаттоки, 2012 йил Эмилия-Романья, 2009 йил Аквилдаги ва 1997 йил Умбриядаги зилзиладан ҳам кучлироқдир».
Ҳукумат ҳалок бўлган инсонлар йўқлиги ҳақида маълум қилди. Душанба куни зарур чораларни қабул қилиш учун Италия Вазирлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади. Вазир барча вайрон бўлган ерлар, жумладан, уй ва черковларни қайта тиклашга ваъда берди.
Геофизика ва вулқончилик миллий институти (Ingv) маълумотига кўра, 6,5 магнитудали зилзила соат 07.41да қайд этилган, унинг эпицентри Норча шаҳри ўртасида бўлган. Унинг кетидан 20 дақиқа ичида иккита 4,6 ва 4,1 магнитудали ер ости силкинишлари содир бўлган.
Ер юзасидаги силкинишлар бутун Италия бўйлаб, жумладан Рим ва бошқа йирик шаҳарларда ҳам яққол сезилган. Италия фуқаролар мудофааси хизмати қайд этишича, табиий офатлар оқибатида 20 киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
18:23 / 22.04.2026
Соловёв Италия бош вазирини ҳақоратлади
21:33 / 31.03.2026
Италия АҚШнинг Яқин Шарққа учаётган самолётлари Сицилияга қўнишига рухсат бермади
08:56 / 30.03.2026
Италиядаги музейда йирик ўғирлик: уч шоҳ асар йўқолди
10:21 / 26.03.2026