Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италиядаги музейда йирик ўғирлик: уч шоҳ асар йўқолди
Парма яқинидаги хусусий Фонда Маняни-Рокка музейидан машҳур импрессионист рассомларнинг учта картинаси ўғирлаб кетилди. Ўғрилар кириш эшигини бузиб очган ва атиги уч дақиқада боғ орқали шоҳ асарлар билан изсиз ғойиб бўлган.
Парма яқинидаги хусусий Фонда Маняни-Рокка музейидан машҳур импрессионист рассомларнинг учта картинаси ўғирлаб кетилди. Полиция вакили 29 март, якшанба куни италян оммавий ахборот воситалари тарқатган ўғирлик ҳақидаги маълумотни AFP агентлигига тасдиқлади. Уларнинг маълумотларига кўра, ҳодиса бир ҳафта аввал — 22 мартдан 23 мартга ўтар кечаси содир этилган. Ўғирланган асарлар — Пер-Огюст Ренуарнинг кечки даврга мансуб “Балиқлар” асари, Пол Сезанннинг қалам ва акварелда ишланган “Гилосли натюрморт”и ҳамда Анри Матисснинг “Айвондаги одалиска” акварелидир.
Хабар қилинишича, юзларини капюшон билан яширган ўғрилар кириш эшигини бузиб очган ва атиги уч дақиқада боғ орқали рассомлар шоҳ асарлар билан қочиб кетган. Маняни-Рокка фондида бу “режалаштирилган жиноят” экани, бироқ “видеокузатув тизими ҳамда полиция ва қўриқлаш хизмати тезкор аралашуви туфайли у янада оғир тус олмагани” айтилди. Ўғирланган асарларнинг тахминий қиймати миллионлаб евро билан баҳоланмоқда. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.
Санъатшунос ва коллекционер Луижи Маняни номи билан аталувчи фонд унинг рассомлик шоҳ асарлари коллекциясини сақлайди. Унда Тициан, Дюрер, Рубенс ва Гойя асарлари ҳам бор. Ушбу хусусий музей Италиядаги энг муҳим бадиий тўпламлардан бири ҳисобланади.
Маняни-Рокка фонди музейидан картиналар ўғирланиши сўнгги ойларда санъат оламида содир этилган ягона шов-шувли жиноят эмас. 2025 йил 19 октябрда Париждаги Лувр музейидан Франция монархларига тегишли, умумий қиймати тахминан 88 миллион евро бўлган қимматбаҳо тақинчоқлар ўғирлаб кетилган эди. Бунда жиноятчилар қочаётган пайтда олмос ва зумрадлар билан безатилган императрица Евгениянинг тожини тушириб юборган.
Бу иш бўйича бир неча киши қўлга олинган, уларнинг айримларига айблов эълон қилинган. Бироқ тақинчоқларнинг ўзи ҳозирча топилмаган. Хабарларга кўра, талончиликдан кўп ўтмай ўғрилар Исроилдаги бир фирма орқали Лувр билан музокарага киришишга уринган ва ўғирланган буюмларни пул эвазига қайтаришни таклиф қилган, аммо Франция музейи раҳбарияти бу имкониятдан фойдаланмаган.
Ноябр ойида интернетда гўё Украина Миллий коррупцияга қарши бюроси — МКҚБ томонидан тасвирга олинган видео тарқала бошлади. Унда ўғирланган буюмлар Украина миллиардери ва президент Володимир Зеленскийнинг собиқ яқин ҳамкори Тимур Миндичнинг уйидан топилгани айтилган эди. Миндич “Энергоатом” атрофидаги коррупция можаросига аралашган шахс сифатида тилга олинган. Бироқ DW фактчеки шуни кўрсатдики, бу видеоролик — фейк бўлиб, унинг бир қисми сунъий интеллект ёрдамида яратилган.
Мавзуга оид
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
15:50 / 11.06.2026
“Пломба” ипини лезвиеда кесдим” – Фарғонада банк мансабдори банкоматлардан катта миқдорда пул ўғирлади
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026