Таълим | 13:49 / 09.09.2025
17601
1 дақиқада ўқилади

Президент: “Ўқитувчилар маошини минг долларга етказамиз деган гапларим ҳақиқатга айланди”

“Мен халқимизга вақти келиб ўқитувчиларнинг маошини минг долларга етказамиз деган гапларим мана уч йил ичида ҳақиқатга айланди”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 сентябр куни таълим соҳасидаги селекторда ўқитувчилар маоши минг долларга етганини айтди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ўтган даврда ўқитувчиларнинг ойлигига қўшимча 10 дан зиёд устамалар жорий қилинган.

“Эътибор беринг, бугун ўз устида ишлаган 60 мингдан ортиқ ўқитувчи 10-12 миллион сўм маош оляпти. Бу қачон бўлган?” – деди президент.

Жорий ойдан бошлаб мактаб директорлари, боғча мудиралари ва уларнинг ўринбосарлари ойлиги ҳам 10 миллион сўмдан ошди. Янги баҳолаш тизимига ўтган 1,5 минг мактабнинг 300 таси ижобий натижа кўрсатгани учун бутун жамоаси 40 фоизгача устама олади.

“Мен халқимизга вақти келиб ўқитувчиларнинг маошини минг долларга етказамиз деган гапларим мана уч йил ичида ҳақиқатга айланди”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Тайёрлаган:  Комрон Чегабоев

Мавзуга оид