Ўзбекистон | 15:24 / 20.12.2023
51389
1 дақиқада ўқилади

2024 йилги кириш имтиҳонларида тест синови олинадиган фанлар мажмуаси тасдиқланди

Кейинги йилги кириш имтиҳонларида ОТМ йўналишларига қайси фанлардан имтиҳон олиниши белгиланган рўйхат эълон қилинди. Аввалроқ тест тузиладиган дарсликлар ҳам маълум қилинганди.

Фото: Kun.uz

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2024/2025 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари ва уларга мос тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуаси эълон қилди.

Абитуриентлар йўналишлар бўйича фанлар мажмуасида кўрсатилган 2 та мутахассислик фанидан ташқари мажбурий фанлар: она тили, математика ва Ўзбекистон тарихидан ҳам тест топширади.

Вазирлик маълумотига кўра, 2024/2025 ўқув йили қабул параметрлари тасдиқланганда янги ташкил этилган таълим йўналишлари фан мажмуалари қўшимча тасдиқланади.

Таълим йўналишларини оптималлаштириш натижасига кўра йўналишлар номи ўзгарганда, шунингдек, янги йўналишлар ташкил этилганда мос равишда тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Қонунчиликка кўра, фанлар мажмуаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда имтиҳон синовлари бошланишидан камида 6 ой олдин эълон қилиниши керак.

Аввалроқ 2024/2025 ўқув йили бакалавриат кириш имтиҳонларига тайёрланиш учун дарсликлар рўйхати ҳам маълум қилинганди.

Мавзуга оид