Сурхондарёнинг сайёҳлик салоҳияти юксалмоқда

Ўзбекистоннинг жанубдаги гавҳари ҳисобланган Сурхондарё вилояти кейинги йилларда кўркам, обод, тароватли ҳудудлардан бирига айланди. Инфратузилма ривожланди. Тарихий ёдгорликлар асраб-авайланмоқда. Зиёратгоҳлар ободонлаштирилди. Буларнинг бари вилоятнинг сайёҳлик салоҳиятини оширмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг Kun.uz'га хабар беришича, ҳозирда бу ерда 504 та моддий маданий мерос объекти рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 69 тасида сайёҳларнинг ташриф буюриши кўзда тутилган. Жорий йилнинг ўтган даврида 23 мингдан зиёд хорижлик ва 46 мингга яқин маҳаллий сайёҳ ташриф буюрганининг ўзиёқ унинг сайёҳлик йўналишидаги жозибадорлиги ошиб бораётганидан далолат беради.
Сайёҳларни қабул қилиш борасидаги имкониятлар ҳам йил сайин кенгайиб боряпти. 2018 йилнинг ўтган даврида 159 ўринли 5 та замонавий меҳмонхона, 51 та меҳмон уйлари 200 ўринли 1 та соғломлаштириш маскани фойдаланишга топширилди. Яна 26 та меҳмонхона, 5 та соғломлаштириш ва аҳоли дам олиш масканида қурилиш-таъмирлаш, 12 та меҳмон уйларини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Сайёҳларга транспорт хизматини кўрсатиш мақсадида юқори хавфсизлик ҳамда бирмунча қулайликларига эга 18 та автобус олиб келинди.
Бу борадаги кенг қамровли ишлар сайёҳларга хизмат кўрсатиш даражасини оширади. Янги иш ўринлари яратилишига олиб келади. Хорижликларнинг бой маънавий-маданий меросимиздан баҳраманд бўлишларига имконият яратади.
Қуйида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан тайёрланган воҳанинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилувчи видеоролик биринчи бўлиб Kun.uz орқали намойиш этиш учун тақдим этилди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
Жаҳон | 23:59 / 03.05.2025
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат олиш талаби қўйилди
Иқтисодиёт | 23:20 / 03.05.2025
-
Энергетикада янги нархлар, хусусий ОТМга талаблар ва урушга ёлланган ўзбеклар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:51 / 03.05.2025
-
Швеция мигрантларга ватанига қайтиши учун 32 минг евро тўлайди
Жаҳон | 22:46 / 03.05.2025
Мавзуга оид

17:32 / 29.04.2025
Сариосиё аэропорти биринчи техник рейсни қабул қилди

23:16 / 11.04.2025
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди

11:06 / 11.04.2025
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида "Фарғона водийсининг олтин сайёҳлик ҳалқаси" яратилади

15:35 / 09.04.2025