Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Финландия таълим тизими Европада етакчи ва улардан олинган андоза бизда ҳам жиддий ўзгаришларга сабаб бўлишига ишонаман» – Комил Алламжонов
Фото: Ўзбекистон президент маъмурияти
1 ноябр куни халқ таълими муаммолари таҳлили ва уларнинг ечими бўйича президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистонда Финландия таълим тизими асосида дарсликларни такомиллаштириш бўйича администрация раҳбари ўринбосари Комил Алламжоновнинг ҳисоботи тингланди.
«Финландия таълим тизими Европада етакчи. Биз улар билан мунтазам алоқадамиз, тажриба алмашяпмиз, ўрганяпмиз. Улардан олинган тажриба бизда ҳам жиддий ижобий ўзгаришларга сабаб бўлишига ишонаман. Айни пайтгача Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича жами 14 та мактаб, 139 та синфда 1-4 синфлар учун дарсликлар тажриба-синовдан ўтказилади. Жараёнда 4146 нафар ўқувчи иштирок этади, 6432 нафар ўқитувчи ҳам қатнашиш истагини билдирди», – деди Комил Алламжонов.
Маълум қилинишича, аниқ ва табиий фанлар дарсликлари, ўқув дастурлари юзасидан финландиялик мутахассислар хулосалари олинмоқда ва уларни чоп этиш бўйича «Отава» ҳамда «Санора» нашриётлари билан онлайн муҳокамалар ташкил этилган.
Миллий компонент фанлари бўйича эса она тили ва адабиёт, тарих, ҳуқуқ, тарбия, тасвирий санъат, мусиқа фанлари дарсликлари маҳаллий муаллифлар иштирокида яратилади.
Сардор Умрзоқов жараённи тезлаштириш зарурлиги, ҳар бир йўқотилган кун кечикишга сабаб бўлишини таъкидлади.
«Финландия тажрибасини ўрганаётганимиз, дарсликларидан андоза олаётганимиз яна бошқача талқин қилинмасин. Биз дарсликларимизда давлатчилик мафкурамиз, миллий маданиятимиз, маънавиятимизни акс эттирамиз албатта ва бу жараёнда мутахассисларимиз бевосита иштирок этади. Фақат аниқ фанлар бўйича хорижий тажрибани жорий қиламиз. Албатта, бу катта меҳнат, маблағ талаб қилади. Аммо давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек етук ва билимдон авлод тарбиялаш йўлида барча саъй-ҳаракатларни амалга оширамиз», – дея президент администрацияси раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
14:54 / 28.01.2026
Орпо: Россия урушни тўхтатса, Финландия мулоқотга тайёр
18:52 / 21.01.2026
“Телепортация қилувчи робот ясайман” – катталардек фикрлаётган 7 ёшли Солиҳ
23:27 / 17.01.2026
АҚШдаги ўқитувчилар хавотирда: зумерлар ўқишни унута бошлади
09:39 / 31.12.2025