Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ҳузурида ўқув курслари ташкил қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузурида инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат қайд этилишича, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича давлат органлари ходимларини ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали механизмлари ва тартиботларини шакллантириш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари учун БМТнинг устав ва шартномавий органларига инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий маърузаларини, шунингдек, муқобил маърузаларни тайёрлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмалар сўровларига жавоблар юбориш юзасидан ўқув курсларини ўтказиш юкланган.
Қарор билан қуйидагилар:
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курслари тўғрисидаги низом;
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курсларида Малака оширганлик тўғрисидаги сертификат намунаси тасдиқланди.
Қуйидагилар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курсларининг асосий вазифалари этиб белгиланди:
давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги давлат сиёсатининг мақсад ва вазифалари, инсон ҳуқуқлари халқаро стандартларини қонун ҳужжатларига ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилиш усуллари ва воситалари тўғрисида аниқ тушунчани шакллантириш;
илғор халқаро ва хорижий тажрибани ўрганиш асосида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларнинг бажарилишини ташкил этиш тартиботларини ўрганиш;
ўқув курслари тингловчиларида ўз фаолиятида халқаро инсон ҳуқуқлари стандартларини татбиқ этишнинг ҳуқуқий ва ташкилий механизмларини такомиллаштириш масалалари бўйича таҳлилий кўникмаларни шакллантириш;
давлат бошқарувининг алоҳида секторларида вазиятни тизимли назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг тегишли соҳасидаги тараққиётдан далолат қилувчи миқдор ва сифат кўрсаткичлари (индикаторлари)ни аниқлаш кўникмаларини ўргатиш;
инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича самарали ахборот-маърифий ва таълим фаолиятини амалга ошириш кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий ҳаракатлар режаларини бажариш соҳасида самарали халқаро ҳамкорликни ташкил қилиш;
инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари муҳокамаси бўйича тадбирларни мунтазам асосда ўтказиш.
Белгиланишича:
Ўқув курсларига ўқув-методик раҳбарлик қилиш ва бу курслар фаолиятини ташкил қилиш Марказ томонидан амалга оширилади;
Ўқув курслари тингловчиларининг контингенти ва ўқитиш жадвали давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг буюртманомалари бўйича бошқарув ходимлари орасидан Марказ томонидан шакллантирилади;
Ўқув курсларида ўқув машғулотларини ўтказиш меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида Марказ, етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари, шунингдек, амалиётчи мутахассислар томонидан амалга оширилади;
Ўқув курсларига ўқишга юборилган тингловчиларнинг асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи ўқиш даврида сақланиб қолади;
бошқа шаҳарлик тингловчиларга турар жойни ижарага олиш ва таълим олиш жойига бир марта бориб келиш бўйича сарфлаган йўл харажатлари, суткалик тўловлар уларни юбораётган ташкилот томонидан хизмат сафари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар ва тартибда қопланади;
ўқув курсларини ташкил қилиш ва ўтказиш, шу жумладан, ўқув, тарқатма материаллар ва идора ашёларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва донорлик маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Мавзуга оид
13:07 / 17.12.2025
Тошкентда парламентлараро ҳамкорлик бўйича қўшма декларация қабул қилинди
21:27 / 30.11.2025
Инсон ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйган 33 нафар масъул ходим интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган – Омбудсман
21:10 / 29.11.2025
Аҳолидан солиқ қарзини ундиришда электр энергиясининг биллинг тизимидан фойдаланилади
15:45 / 15.11.2025