Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инсон ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйган 33 нафар масъул ходим интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган – Омбудсман
2025 йилнинг 9 ойлигида омбудсманга Ўзбекистон фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан 15 385 та мурожаат келиб тушган. Шундан 2 097 таси ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда сақланаётган шахслар, уларнинг яқин қариндошлари ва ҳимоячи (адвокат)ларидан юборилган.
Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2025 йилнинг 9 ойлигида амалга оширган ишлари ва фаолият натижаларига бағишланган ҳисоботида маълум қилинди. Мурожаатларнинг 37 таси белгиланган тартибда аноним деб топилган.
Жами мурожаатларнинг 27,3 фоизи иқтисодий, 24 фоизи ижтимоий, 16,4 фоизи шахсий, 11,8 фоизи мурожаат этиш, 3,7 фоизи оила ҳуқуқларига, 1 фоизи экологик ҳуқуқларга, 11,9 фоизи ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда ушлаб турилган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга ва 3,9 фоизи бошқа масалаларга оид.
Мурожаатлар ҳудудлар кесимида аҳоли сонидан келиб чиқиб таҳлил қилинганда энг кўп масалалар Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрига тўғри келиши аниқланди.
Ҳисобот даврида Омбудсман томонидан фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан давлат ташкилотлари ёки мансабдор шахсларга 133 та даъво ариза, тақдимнома, талабнома, огоҳлантириш ва хулоса шаклидаги таъсир чоралари киритилди ва уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.
Мурожаатларни ўрганиш натижаларига кўра, инсон ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйган 33 нафар масъул ходим ҳайфсан, жарима, лавозимидан озод этиш каби интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган.
Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда сақланаётган шахслар, уларнинг яқин қариндошлари ва ҳимоячи (адвокат)ларидан омбудсманга 2025 йилнинг 9 ойида 2097 та мурожаат келиб тушди.
Шикоятларнинг 37 таси юзасидан ходимларнинг хатти-ҳаракатларига нисбатан хизмат текширувлари тайинланган, шунингдек ички ишлар идораларининг 5 нафар ходими интизомий жазоланган ва 1 нафари бўшатилган,
Мурожаатларнинг 12 таси юзасидан Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қабул қилинган қарорлар, Омбудсманнинг мурожаат хатига асосан юқори турувчи прокурорлар томонидан бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиши белгиланди.
2025 йилнинг 9 ойида Омбудсман томонидан мониторинг ташрифларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан идора ва вазирликларга 15 та тақдимнома, 1 та хулоса ва 13 та талабнома шаклидаги таъсир чоралари киритилди.
Ушбу таъсир чоралари натижаларига кўра, 5 нафар соғлиқни сақлаш ва 12 нафар ички ишлар ходимларига интизомий жазолар қўлланилди.
Мавзуга оид
21:10 / 29.11.2025
Аҳолидан солиқ қарзини ундиришда электр энергиясининг биллинг тизимидан фойдаланилади
15:45 / 15.11.2025
Мактаб ва ОТМда инсон ҳуқуқлари таълимини кенгайтириш режалаштирилмоқда
07:29 / 09.08.2025
WP: АҚШ Россиядаги инсон ҳуқуқлари бўйича танқидини юмшатади
21:20 / 06.08.2025