Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида “Ягона буюртмачи хизмати” масъулига нисбатан коррупция иши қўзғатилди
Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” давлат муассасасининг бош юрисконсулти тадбиркордан пул талаб қилган вақтида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди. Унга нисбатан коррупция билан боғлиқ моддалар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.
Фото: ДХХ
2024 йил декабр ойида Тошкент вилоятининг Бекобод туманида фойдаланишга топширилган янги мактабгача таълим ташкилоти биноси бўйича прокуратура томонидан қурилишга оид текширув ишлари олиб борилган. Текширув жараёнида объект қурилишини амалга оширган МЧЖ мансабдор шахслари томонидан 176 миллион сўмлик камомад аниқланди.
Шу асосда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳужжатли тафтиш тайинланган.
Бу ҳолатдан бохабар бўлган “Ягона буюртмачи хизмати” давлат муассасаси бош юрисконсулти ўзининг мансабдор танишлари орқали тафтиш текшируви натижаларини “ижобий ҳал қилиб бериш”ни ваъда қилади. Эвазига у МЧЖ раҳбаридан 8 400 АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бош юрисконсулт келишилган пул маблағини олган пайтида ашёвий далиллар билан ушланади.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Расмий маълумотга кўра, унга нисбатан процессуал тартибда “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
18:14 / 30.11.2025
Нетаняҳу Исроил президентидан коррупция иши бўйича афв сўради
20:41 / 28.11.2025
Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак коррупция можароси ортидан истеъфога чиқди
22:12 / 27.11.2025
Россияда коррупционерларнинг қариндошларидан ягона уйини мусодара қилишга рухсат берилди
08:49 / 27.11.2025