Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ коррупцион схема фош этилди
Миграция соҳасидаги уюшган жиноий гуруҳ Кореяга ишга юбориш учун расмий тўловлардан ташқари одамлардан 7-12 минг доллардан қарийб 90 млн доллар йиғгани аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ йирик коррупцион схемани фош этди.
Терговга қадар текширувда аниқланишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, хусусий бандлик агентликларининг собиқ мансабдорлари ва бошқа шахслар жиноий гуруҳ тузиб, Кореяга меҳнат мигранти сифатида юборишни ваъда қилиб, камида 35 нафар одамдан 263,5 минг доллар олган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва терговда маълум бўлишича, жиноий гуруҳ томонидан Кореяга ишга юбориш учун расмий тўловлардан ташқари фуқаролардан 7-12 минг доллардан қарийб 90 млн доллар йиғилган.
Ҳозирда, Кореяга ишга юборилмаган 600 дан зиёд фуқародан келиб тушган мурожаатлар бўйича етказилган зарар миқдори аниқланиб, ундириш чоралари кўрилмоқда.
Расмий хабарда қўшимча қилинишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, хусусий бандлик агентликлари собиқ мансабдорлари ва бошқалар 230 нафар фуқарони Кореяга ишга юборишлари эвазига 580 минг АҚШ доллари, Кореяга юборилган 1 000 нафар фуқародан ноқонуний равишда 5,6 млн АҚШ доллари, жами 45 млн АҚШ долларини олганликлари маълум бўлган.
Департамент ушбу схема ортидан жабр кўрган фуқароларни махсус ишонч телефони орқали мурожаат қилишга чақирди: 71-233-10-07.
Мавзуга оид
17:23 / 09.07.2026
Собиқ давлат хизматчиси учун антикоррупция хулосасини олиш тартиби тасдиқланди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
08:59 / 01.07.2026