Зеленский Путинга жавоб қайтарди
Украинанинг сайланган президенти Владимир Зеленский Россия ва Украина ўртасида чегарадан бўлак ҳеч қандай умумий нарса қолмаганини айтди.
У Россия президенти Владимир Путиннинг икки давлат халқлари ўртасида кўп умумий жиҳатлар борлиги ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди. Сиёсатчининг айтишича, Украина Қримдан айрилгани ва Донбассдаги тажовузга учрагани сабаб икки давлат ўртасида чегарадан бўлак умумий нарса йўқ.
Зеленскийнинг таъкидлашича, Россия Украинага ҳар бир миллиметр ерни қайтариб бериши керак.
У, шунингдек, Украинага нефть маҳсулотлари экспорти тақиқланиши, Донбасс аҳолиси учун паспортлар берилиши пунктлари очилиши, украиналик денгизчиларнинг Керч бўғозида ушланиши каби Россия томонидан қабул қилинган қарорларни эслаб ўтган. “Бундай муносабатларни аниқ қардош деб бўлмайди”, деб айтган бўлғуси президент.
29 апрелда Путин Зеленский билан музокаралар ўтиши истиқболларига тўхталиб, россияликлар ва украиналиклар умумий фуқароликка эга бўлсалар, бундан “фақатгина ютишларини” айтган. Бундан бир неча кун аввал эса Россия президенти барча украиналикларга соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини бериш ғоясини айтиб ўтган ва Зеленскийнинг кескин муносабатига сабаб бўлган. Украинанинг бўлғуси президенти бунга жавобан Киев “зулмкор ва коррупциялашган тузумлардан азият чекувчи барча халқлар вакилларига” Украина фуқаролиги берилишини айтган.
Мавзуга оид
17:24
The Times: Киев бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин
16:08
Блинкен: АҚШ Трамп келишидан олдин Украинага ёрдамни кучайтиради
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024