Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шифокор ҳафтада камида беш марта мириқиб кулишни тавсия қилди
Кулги мияда эндорфинлар ишлаб чиқаради, бу моддалар қон томирларида фойдали кимёвий моддалар ҳосил бўлишига ёрдам беради.
Фото: Getty images
АҚШ Пенсилвания университетининг кардиолог ва тиббиёт профессори доктор Майкл Миллернинг айтишича, кулги юрак, иммунитет учун фойдали, шунингдек, соғлиқ учун кўплаб фойда келтиради. Масалан, стрессни енгиллаштиради.
Стэнфорд университети психологи Уилям Фрай машҳур комиклар Лорел ва Харди филмларини томоша қилиш пайтида ўзидан қон намуналарини олди. У кулги иммунитетни мустаҳкамлайдиган қон ҳужайралари сонини кўпайтиришини аниқлади.
Доктор Майкл Миллер 1990-йилларда кулгини ўрганишни бошлаган. У тадқиқот иштирокчиларига кулгили филмларни кўрсатди ва кулги мияда эндорфинлар ишлаб чиқаришини аниқлади. Бу моддалар қон томирларида фойдали кимёвий моддалар ҳосил бўлишига ёрдам беради. Масалан, бу азот оксиди бўлиб, у қон томирларини кенгайтиради, бу эса қон босими, яллиғланиш ва холестерин даражасини пасайтиради. Бу юрак хуружи хавфини камайтиради, эндорфинлар эса табиий оғриқ қолдирувчи воситалардир.
«Ҳар доим айтганимиздек, ҳеч бўлмаганда ҳафтада уч-беш кун спорт билан шуғулланинг. Ҳафтада ҳеч бўлмаса икки-беш марта мириқиб кулинг», деди Миллер.
Ажабланарлиси шундаки, мажбурий кулги табиий кулгидан ҳам фойдалироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Германиядаги Йена университетининг тиббий психология бўйича катта илмий ходими Женни Розендал маълум қилди. У 45 та кулги терапияси тадқиқотлари ва бошқа илмий ишларнинг мета-таҳлилини ўтказди. Розендал кулги терапияси глюкоза даражасини, стресс гормони кортизолни, сурункали оғриқни камайтиришини, ҳаракатчанлик ва умумий кайфиятни, айниқса кексаларда, яхшилашини аниқлади.
Сўнгги тадқиқотларнинг аксарияти кулги йогаси ва шунга ўхшаш дастурларга қаратилган бўлиб, улар 30-45 дақиқалик сессиялар давомида узоқ давом этадиган кулги хуружларини келтириб чиқаради. Кулгиси келмайдиганлар учун кулги йогаси айниқса самарали. Булар, масалан, саратон билан касалланганлар ёки руҳий тушкунликка тушган одамлар.
Мавзуга оид
17:09 / 04.12.2025
Йўтални дориларсиз кетказиш мумкинми?
22:23 / 02.12.2025
Илк марта 3D-принтерда босилган шоҳ парда беморнинг кўриш қобилиятини тиклади
01:36 / 01.12.2025
Юрак учун энг фойдали маҳсулотлар айтилди
18:41 / 27.11.2025