Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Солиқ солиш мақсадида товар ва хизматларнинг бозор нархини аниқлаш тартиби эълон қилинди
Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектлари учун тенг рақобат муҳитини яратиш ва инсофли солиқ тўловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Солиқ кодексига асосан трансферт нархни белгилашда солиқ назорати жорий этилган, солиқ органлари томонидан айрим солиқ турлари бўйича битим нархи товарларнинг бозор нархидан паст ёки юқори бўлса солиқ базасига тузатиш киритиш ҳуқуқига эга.
Солиқ солиш мақсадида товар (хизмат)ларнинг бозор нархини аниқлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланади.
Белгиланишича, қарор талаблари:
2022 йил 1 июлдан бошлаб, кўчмас мулк объектларига, биржада ва (ёки) давлат харидлари учун электрон платформаларда сотиладиган товарларга;
2022 йил 1 октябрдан бошлаб, рақамли идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган товарларга;
2023 йил 1 февралдан бошлаб, қурилиш материалларига ҳамда маиший техникаларга;
2023 йил 1 июлдан бошлаб, барча товар(хизмат)ларга қўлланилади.
Солиқ солиш мақсадида товар (хизмат)ларнинг бозор нархини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, ҳужжат қўшилган қиймат солиғи, фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ базасини аниқлаш мақсадида товар (хизмат)ларнинг бозор нархини аниқлаш тартибини белгилайди.
Низом талаблари, солиқ тўловчилар томонидан айнан ўхшаш ёки бир турдаги товар (хизматлар)ларни ҳисоб ҳужжатларида акс эттирилган (битим, электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн чек ва бошқа ҳисоб-ҳужжатлари) реализация қилиш нархи шундай товар (хизматлар)лар бўйича аниқланган бозор нархидан 20 фоиздан паст ёки юқори бўлса, ушбу товарларга нисбатан қўлланилади.
Товар (хизматлар)ларнинг бозор нархи: солиқ органлари ахборот тизимлари маълумотларидан; сотувчилар нархномалари (прейскурант)даги маълумотларидан; биржалар ва хорижий биржалар нархлари ва котировкалари тўғрисида маълумотларидан; электрон платформалар котировкалари ҳақидаги маълумотларидан (аукционлар ва давлат харидлари платформалар); ташқи савдо расмий статистикаси маълумотларидан; ахборот ва нархлаш агентликлари маълумотларидан; нотариал идоралар маълумотларидан; ОАВдан олинган маълумотлардан; қонунда назарда тутилган ҳолларда нархларни белгиловчи ваколатли органлар маълумотларидан фойдаланган ҳолда аниқланиши мумкин.
Товар (хизматлар)ларнинг бозор нархини аниқлашда қуйидаги усулларидан фойдаланиш мумкин: таққослаш (қиёслаш) усули; кейинги реализация қилиш нархи усули; харажатлар усули.
Агар тўғридан тўғри тузилган шартномалар бўйича сотилган товарлар нархи, сотиш санасидаги биржа савдоларида айнан ўхшаш ёки бир турдаги сотилган товарлар нархидан фарқ қилса, биржа савдосида сотилган товар нархи (котировка) бозор нархи деб ҳисобланади.
Мавзуга оид
15:36 / 11.12.2025
Автомобил ювиш хизматлари нархи бир йилда қарийб 10 фоизга ўсди
15:05 / 19.10.2025
Гўшт — ўзбекнинг ҳаёт тарзини белгилайдиган маҳсулот
15:03 / 15.10.2025
Гўшт нархи рекорд даражада ошди. Сабаб нима?
19:10 / 12.09.2025