Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобил ювиш хизматлари нархи бир йилда қарийб 10 фоизга ўсди
2025 йил ноябр ҳолатига автомобил ювиш хизматлари нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,4 фоизга ошган. Шахсий транспорт воситаларини ювиш бўйича хизматлар нархи йил бошидан буён ҳам сезиларли даражада қимматлашгани қайд этилмоқда.
Фото: Shutterstock
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил ноябр ойида шахсий транспорт воситаларини ювиш хизматлари нархлари 2025 йил октябр ойига нисбатан ўртача 0,6 фоизга қимматлашган.
Расмий статистикада таъкидланишича, ушбу турдаги хизматлар нархи 2025 йил бошидан шу кунга қадар жами 7,4 фоизга ошган. 2024 йил ноябрь ойига нисбатан эса автомобил ювиш хизматлари нархларида 9,4 фоизлик йиллик ўсиш кузатилган.
Мутахассислар таъкидлашича, хизмат кўрсатиш соҳасидаги қимматлашув бир қатор омиллар, жумладан, ишчи кучи, сув ва энергия ресурслари, махсус кимёвий воситалар ҳамда ижара харажатларининг ортиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шу билан бирга, шахсий автомобиллар сони кўпайиши фонида бу хизматларга бўлган талаб барқарор сақланиб қолаётгани ҳам нархларга таъсир этувчи омиллардан бири сифатида тилга олинмоқда.
Миллий статистика қўмитаси хизматлар бозоридаги ўзгаришлар, жумладан, турли турдаги маиший ва транспорт хизмати нархларидаги динамика бўйича кузатувларни давом эттирмоқда.
Мавзуга оид
21:50 / 24.03.2026
Олтин кескин арзонлашди. Сабаб нима?
18:22 / 21.03.2026
Марказий банк сўровномаси: ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишган
10:16 / 18.03.2026
Кўчмас мулк бозорида фаоллик ошди, нархлар мўътадил ўсмоқда
15:05 / 19.10.2025