Жаҳон | 23:12 / 10.08.2025
10671
1 дақиқада ўқилади

Туркияда 6,1 магнитудали ер силкиниши юз берди

Зилзила 20-30 сония давом этган, айрим аҳоли ваҳимада кўчага қочиб чиққан. 

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Истанбул ва бошқа шаҳарларда сезилган зилзила магнитудаси 6,1 бални ташкил этди, деб хабар берди мамлакат табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (AFAD). 

"Баликесир вилоятининг Синдирги туманида 6,1 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Зилзила ўчоғи 11 километр чуқурликда жойлашган", -дейилади бошқарма сейсмологлари хабарида.

Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая мутахассислар табиий офат етказган зарарни баҳолашни бошлашганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, зилзила оқибатида камида 10та бино вайрон бўлган.

Зилзила 20-30 сония давом этган, айрим аҳоли ваҳимада кўчага қочиб чиққан.

Мавзуга оид