Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин Жанубий Корея билан музокаралар мақсадини айтди
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг маълум қилишича, у Жанубий Корея ҳудудига мамлакатлар ўртасидаги зиддиятга барҳам бериш мақсадида келган. Жанубий Корея делегацияси вакилининг сўзлари РИА «Новости» томонидан келтирилган.
«Мен зиддиятга якун ясаш мақсадида келдим», - дея Ким Чен Иннинг сўзларидан иқтибос келтирган Жанубий Корея етакчиси вакили Кореялараро саммит биринчи босқичидан сўнг ташкил этилган брифингда.
Шунингдек, КХДР етакчиси Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Инга кўпроқ учрашишни таклиф қилди.
«Келинг, энди кўпроқ учрашамиз. Келинг, яхши дунёни биргаликда қурамиз», - дея Ким Чен Иннинг сўзларини келтирган Жанубий Корея президенти вакили.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва Корея Республикаси президенти ўртасидаги музокараларнинг эрталабки қисми якунлангани, Шимолий Корея раҳбари Жанубий Корея ҳудудини тарк этгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026