Референдумнинг дастлабки натижалари эълон қилинди
Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумда давомат 84,54 фоизни ташкил этган.

Фото: Kun.uz
Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев Ўзбекистонда 30 апрел куни ўтказилган референдумнинг дастлабки натижаларини эълон қилди.
Унга кўра, референдум участкаларига 16,6 миллиондан ортиқ сайловчилар келган ва давомат 84,5 фоизни ташкил этган.
«Референдумда Конституция тўғрисидаги Конституциявий қонунни қабул қиласизми?» деб берилган саволга 19 млн 722 минг 809 нафар фуқародан 15 млн 40 минг 55 нафари, яъни 90,21 фоизи ёқлаб овоз берган.
Бюллетенларнинг 0,49 фоизи ҳақиқий эмас деб топилган.
Унинг қайд этишича, референдум жараёни халқаро нормалар ва стандартларга, референдум қонунчиликка, унда белгиланган очиқлик ва ошкоралик каби умумэътироф этилган демократик принципларга тўла мос ҳолда ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳаси қабул қилинган дейишга асослар етарли эканлиги таъкидланди.
Референдумнинг якуний натижасига таъсир қилмайдиган алоҳида камчиликлар ўз вақтида, жумладан, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик иштирокида аниқланиб, бартараф этилгани қайд этилган.
Унинг қўшимча қилишича, айрим ҳудудларда жиддий қонунбузарликлар аниқланган. Булар Сирдарё вилоятидаги 226-участка, Тошкент вилоятидаги 651-участка бўлиб, МСК томонидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра қонунбузарликлар аниқланган, шунингдек, Тошкент шаҳридаги 772-участкасида қонунбузилиш ҳолатлари бўйича ОАВда хабар берилган. Бу қоидабузарликлар МСК томонидан масъул бошқармалар билан биргаликда ўрганилади.
«Умуман олганда, барча сайлов участкаларининг 0,01 фоизида қонунбузарликлар аниқланган», дея қўшимча қилди Зайниддин Низомхўжаев.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олимлар Сибир куйдиргисининг охирги босқичини ҳам даволаш усулини аниқлади
Жаҳон | 18:30
-
Болтиқбўйи давлатлари Украинада ўт очишнинг тўхтатилишини ўз хавфсизлигига таҳдид сифатида кўрмоқда
Жаҳон | 17:47
-
Жанубий Корея тарихидаги энг йирик ўрмон ёнғинларига сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди
Жаҳон | 17:22
-
Алавий, друз, христиан аёл. Суриянинг янги ҳукумати таркибига кимлар кирди?
Жаҳон | 16:50
Мавзуга оид

10:51 / 24.03.2025
Париждаги референдум натижаси: яна 500 та кўча пиёдаларга ажратилади

23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди

19:13 / 02.11.2024
Олий Мажлис Сенати аъзолари сайловини ўтказиш санаси белгиланди

11:10 / 01.11.2024