Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцарияда мамлакат аҳолиси сонини чеклаш бўйича референдум ўтказилади
Агар референдум муваффақиятли ўтса, ҳукумат 2050 йилгача аҳолиси 9 миллионга яқин бўлган Швейцарияга иммиграцияни чеклаш чораларини кўриши керак бўлади.
Швейцарияда 14 июнь куни мамлакат аҳолиси сонини 10 миллион киши билан чеклаш масаласи бўйича умумий референдум ўтказилади.
Миграцияни чеклаш ва аҳоли сони лимитини белгилаш бўйича петицияни 2024 йилдаёқ мамлакат Федерал Мажлисида тахминан учдан бир ўринга эга бўлган ўнг консерватив Швейцария Халқ партияси бошлаган эди.
Швейцария ҳукумати ва парламенти бу ташаббусга қарши овоз берди, бироқ петиция мамлакатнинг 100 мингдан ортиқ аҳолиси томонидан имзолангач, референдум жараёни автоматик равишда бошланди.
Агар референдум муваффақиятли ўтса, ҳукумат 2050 йилгача аҳолиси 9 миллионга яқин бўлган Швейцарияга иммиграцияни чеклаш чораларини кўриши керак бўлади. Хусусан, 9,5 миллион кишилик чегарадан ошиб кетган тақдирда, расмийлар чет элликларнинг доимий яшаш учун рухсатнома олиш шартларини кучайтириши, шунингдек, Швейцария ва Европа Иттифоқи мамлакатлари (Швейцария Европа Иттифоқи таркибига кирмайди) ўртасидаги эркин ҳаракатланиш тўғрисидаги битимни қайта кўриб чиқиши керак бўлади.
Референдум тарафдорларининг таъкидлашича, ҳозирги аҳоли ортиқчалиги аллақачон Швейцария инфратузилмасининг ҳаддан ташқари юкланишига, маҳаллий ўзига хосликнинг бузилишига ва уй-жой ижараси нархининг ошишига олиб келган.
Ғоя мухолифларининг фикрича, бу Швейцария иқтисодиётига зарар етказади, хорижий ишчи кучини жалб қилишни қийинлаштиради ва Швейцариянинг Европа Иттифоқи билан муносабатларига путур етказади.
Швейцариянинг икки медиа гуруҳи томонидан 2025 йил декабрь ойида ўтказилган сўров натижаларига кўра, Швейцария аҳолисининг 48 фоизи аҳоли сонини чеклаш таклифини қўллаб-қувватлайди, 41 фоизи бу ғояга қарши.
Мавзуга оид
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
21:21 / 03.06.2026
Швейцарияда ер остида дунёдаги энг катта батарея қурилмоқда: у қуёш ва шамолдан қувват олади
09:02 / 29.05.2026