Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Mirabad Square — International Property Awards танловида жаҳон миқёсида эътироф этилди
Apex Development ҳолдингининг дебют лойиҳаси — премиум тоифадаги Mirabad Square турар жой мажмуаси бутун дунё бўйлаб архитектура ва девелопмент соҳасидаги ютуқларни муносиб тақдирлайдиган нуфузли International Property Awards мукофотининг юксак эътирофига сазовор бўлди.
Фото: Apex Development
Mirabad Square ўзи тақдим этилган барча бешта номинация бўйича мутлақ ғолибликни қўлга киритди:
• Masterplan — бош режа
• Mixed-Use Architecture — кўп функцияли архитектура
• Public Service Development — инфратузилма ва жамоат жойларини ривожлантириш
• Leisure Development — ҳордиқ чиқариш масканлари
• Retail Architecture — савдо майдонлари архитектураси

Халқаро экспертлар ҳайъати лойиҳани комплекс равишда: концепциянинг пухта ишлаб чиқилганидан тортиб, меъморий ечимларнинг сифати ва долзарблигигача бўлган барча жиҳатлар асосида баҳолади.

Турли йўналишлардаги ушбу ғалабалар Mirabad Square шунчаки турар жой мажмуаси эмас, балки фаровон ҳаёт, ҳордиқ ва иш учун мукаммал инфратузилма яратилгани, ҳар бир жиҳати пухта ўйланган “шаҳар ичидаги шаҳар” экотизими эканини яна бир бор тасдиқлайди.

“Нуфузли International Property Awards мукофотининг бешта номинациясида эътироф этилишимиз компаниямиз стратегиясини янада мустаҳкамлади — биз Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида янги трендларни шакллантирадиган ва жаҳон сифат стандартларига тўлиқ жавоб берадиган лойиҳаларни яратишда давом этамиз.”
Шуҳрат Шамсутдинов,
Apex Development

Халқаро мукофотлар лойиҳанинг нуфузини тасдиқлайди, бироқ унинг ҳақиқий кўламини жонли равишда баҳолаган маъқул. Сизни Mirabad Square савдо офисига мутлақ қулайлик фалсафаси билан яқиндан танишиш, лойиҳа макетини кўздан кечириш ва унинг маҳобатли кўламига шахсан амин бўлиш учун таклиф этамиз.
Савдо офисининг манзили: Тошкент ш., Авлиё ота кўчаси, 124.
Телефон: (+998) 55−055−55−55
Сайт | Facebook | Instagram | Telegram
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:00 / 23.04.2026
Apex Development компанияси Mirabad Square’да кўчмас мулк харид қилишнинг янги форматини эълон қилади
11:00 / 06.03.2026
Apex Development Тошкент марказида 2,6 гектарлик жамоат хиёбон-боғини барпо этмоқда
17:00 / 29.10.2025