Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apex Development Mirabad Square дебют лойиҳаси сотувлари бошланганини эълон қилади
Шаҳар марказида 14 гектар майдонда премиум тоифадаги мукаммал турар жой мажмуаси қурилмоқда.
Apex Development жамоаси 16 йиллик тажрибага ва ўнлаб муваффақиятли амалга оширилган лойиҳаларга эга девелопер Шуҳрат Шамсутдинов бошчилигида йирик премиум мажмуани қуришга киришди.
Mirabad Square — бу мегаполис ритмидан илҳомланган ва Буюк Британиянинг Chapman Taylor архитектура бюроси билан ҳамкорликда яратилган тўлиқ турар жой мажмуаси. Лойиҳа етти бетакрор қароргоҳни бирлаштиради, уларнинг ҳар бири ўзига хос номга, концепцияга ва ифодали меъморий кўринишга эга.

Mirabad Square ғояси турар жой микрорайони ичидаги инфратузилманинг максимал даражада жамланишига асосланган — энг муҳим ресурс — вақтни қадрлайдиган одамлар учун.
Айнан шунинг учун Миробод тумани маркази танланган. Шаҳар марказида жойлашгани аҳолига Тошкентнинг асосий нуқталарига саналган дақиқалар ичида етиб бориш имконини беради, мажмуа ичидаги ривожланган инфратузилма эса фавқулодда қулайлик даражасини шакллантириб, микрорайонни айниқса яшаш ва инвестициялар учун жозибадор қилади.

Лойиҳа доирасида аҳоли учун хусусий инфратузилма, замонавий бизнес марказлари, халқаро мактаб ва болалар боғчаси, фитнес маркази ва пиёда юриш масофасидаги премиум-класс клиникаси кўзда тутилган.

1,2 гектар майдонни эгаллаган сайр қилиш сквер-парки лойиҳанинг ўзига хос хусусияти бўлиб, у бетакрор муҳит яратади. Яшилликка бурканган ва сув ҳавзалари, шинам кафе ва ресторанлар билан ўралган узун пиёдалар хиёбони Тошкентнинг янги диққатга сазовор жойига айланади.
Айнан сквер-паркда байрам тадбирлари ва ижодий кечалар бўлиб ўтади, бу эса кўчани пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун янги жозибадор нуқтага айлантиради.

Apex Development компанияси биринчи лот — Mirabad Towers резиденцияси сотуви бошланганини эълон қилди. Бу котлован босқичида қулай нархда квартира сотиб олиш учун ноёб имкониятдир.
Шахсий маслаҳат олиш учун компания сизни Миробод тумани Авлиё ота кўчаси 124-уй манзили бўйича савдо офисига таклиф қилади.
Мўлжал: Миробод бозори.
Телефон: +998 55 055 55 55
Вебсайт | Instagram | Facebook | Telegram
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 28.05.2026
Apex Development Mirabad Square лойиҳасининг иккинчи лоти учун сотувни бошлади
17:00 / 08.05.2026
Mirabad Square — International Property Awards танловида жаҳон миқёсида эътироф этилди
09:00 / 23.04.2026
Apex Development компанияси Mirabad Square’да кўчмас мулк харид қилишнинг янги форматини эълон қилади
14:01 / 24.03.2026